Norma.uz

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси йўлида

Тошкентда «Конституциявий суднинг бошқа судлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар билан ўзаро муносабатини такомиллаштириш: Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари тажрибаси» мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Конс­титуциявий суди томонидан Европа Ит­тифоқининг Венеция комиссияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Ўз­бекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Конституциявий, Олий ва Олий хўжалик судлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ вакиллари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар вакиллари, олимлар, мутахассислар, Франция, Германия, Латвия ҳамда Лихтенштейндан экспертлар иштирок этди.

Давра суҳбатида суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш бўйича кенг кўламли туб ўзгаришларни амалга оширишда Ўзбекистон тажрибаси таҳлил қилинди. Қайд этилдики, Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ушбу жараённи ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Истиқлол йилларида Ўзбекистонда мамлакатимизни жадал ривожлантириш шартлари ва халқаро ҳуқуқ стандартларига мос тегишли қонунчилик базаси яратилди. Мамлакатимизда Конституция­вий суд, умумий юрисдикция судлари, хўжалик судлари ташкил этилиб, улар ўз фаолиятини мустақил, бир-бирининг ишига аралашмаслик тамойили асосида амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Асосий Қонунимиз ва «Ўз­бе­кистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонунга му­вофиқ қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни кўриб чиқадиган суд ҳокимияти органидир. Ушбу йўналишда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунийлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга фуқаролик ишлари бўйича судлар ва хўжалик судлари билан фаол ҳамкорлик қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 30 ноябрда қабул қилинган «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижроси бу борада судларнинг самарали ҳамкорлигига мисол бўла олади. Ушбу ҳужжатда умумий юрисдикция ва хўжалик судлари судьялари учун энг кам ёш 30 ёш этиб белгиланган. Олий суд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимча киритишни кўзда тутадиган қонун лойиҳасини тайёрлади. Лойиҳани муҳокама қилиш чоғида бу ёшни Конституциявий суд ­судьяларига нисбатан ҳам қўллаш таклиф этилди. Эндиликда 30 ёшга тўлган фуқаро Конституциявий суд судьяси этиб сайланиши мумкин.

Давра суҳбати қатнашчилари Ўзбе­кистонда инсон ҳуқуқларини судда ҳимоя қилиш билан бирга суддан ташқари ҳимоя қилиш тизими ҳам такомиллаштирилаётгани ва бу вазифани Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ амалга ошираётганини қайд этди. Шу муносабат билан Конституциявий суднинг ушбу фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик тажрибаси муҳокама этилди.

Давра суҳбати якунида Конституциявий суднинг бошқа судлар ва инсон ҳуқуқ­лари бўйича миллий институтлар билан ўзаро муносабатларини янада такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар қабул қилинди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 2276 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика