Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 8 / Амалий бухгалтерия

Айнан курс бўйича

SWAP шартномасида бевосита ва қайтар битимлар назарда тутилган. Бевосита битим 1 000 USDни ушбу санага белгиланган МБ курси бўйича банкка сотишни назарда тутади. Қайтар битим 3 ойдан кейин юз беради – 1 000 USD курс бўйича (шартли) 2 300 сўмга харид қилинади.

Бухгалтерия ҳисобида SWAPнинг бевосита ва қайтар битимлари қандай акс эттирилади?

 

– SWAP шартномаси бўйича ҳаракатлар 22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»1 ҳамда Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низом2 билан тартибга солинадиган валюта операцияларига киради.

Битимнинг биринчи қисми шартларига кўра сиз доллар сотасиз – сўмни Марказий банк курси бўйича (шартли) 2 100 сўмдан сотиб оласиз. Бухгалтерия ҳисобида операция қуйидаги тартибда экс эттирилади:

МБ курси бўйича 1 000 USD сотилишида сўм эквиваленти қийматига

дебет 5500-«Банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олиш» – 2 100 000 сўм (1 000 USD х 2 100)

кредит 5200-«Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олиш» – 2 100 000 сўм (1 000 USD х 2 100).

3 ойдан кейин амалга ошириладиган битимнинг иккинчи қисми бўйича МБ курси (шартли) – 2 200 сўм, сиз сўм сотасиз – долларни курс бўйича (шартли) 2 300 сўмдан, яъни Марказий банк курсидан юқори нархда сотиб оласиз. Операция қуйидагича акс эттирилади:

МБ курсидан юқори 1 000 USD сотиб олинганда сўм эквиваленти қийматига

дебет 5200-«Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олиш» – 2 200 000 сўм (1 000 USD х 2 200)

дебет 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарар­лар» – 100 000 сўм (1 000 USD х (2 300 – 2 200)

кредит 5500-«Банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олиш» – 2 300 000 сўм (1 000 USD х 2 300).

Ҳосил бўлган курс фарқи корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгиланган усул билан ҳисобдан чиқарилади ҳамда солиқ солишда ҳисобга олинади. Фойда солиғи ҳисоб-китобида Солиқ кодекси (СК) 132-моддасининг 13-бандига асосан курсдаги ижобий фарқ корхонанинг жами даромадига киритилади. Курсдаги салбий фарқ солиқ солинадиган базадан чегириладиган корхонанинг бошқа харажатларига киритилади (СК 145-моддасининг 43-банди).

Курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдо ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базага киритилади. Салбий курс фарқи суммаси ижобий курс фарқи суммасидан ортиқ бўлган тақдирда ошиб кетган сумма солиқ солинадиган базани камайтирмайди (СКнинг 355-моддаси).

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Ноила МУҚМИНОВА, экспертимиз.

Прочитано: 2374 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика