Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича касаллик варақаси ҳамда болани 2 ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш нафақасига доир тўловларга даромад солиғи ва ижтимоий суғурта тўловлари ҳисобланадими?
– Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда болани 2 ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш нафақалари ходиманинг бошқа даромадлари таркибига киритилади (Солиқ кодекси (СК) 178-моддасининг 1-банди), бироқ уларга СКнинг 179-моддаси 20-бандига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.
СКнинг 306-моддасига биноан, СКнинг 172–175-моддаларида кўрсатилган меҳнат ҳақи тарзидаги ходимларнинг даромадларига ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинади. Кўрсатилган нафақалар меҳнат ҳақи тарзидаги даромад ҳисобланмайди, тегишинча, уларга ижтимоий суғуртага ажратмалар солинмайди.
Жавоб «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.