Ижарачи томонидан қопланадиган электр энергиясидан фойдаланганлик учун тўлов суммаларини ижарага берувчи қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттиради?
– Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова) V бўлимида белгиланишича, ижара шартномасига мувофиқ қиймати ижарага олувчи томонидан қопланиши лозим бўлган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ижарага берувчи томонидан тўланган (тўланиши лозим бўлган) суммалар ижарага берувчининг харажатлари ҳисобланмайди ва ушбу хизматлар бўйича ҚҚС суммаси ижарага берувчи томонидан ҳисобга олинмайди. Улар ижарага берувчининг даромади деб ҳам ҳисобланмайди.
ДСҚ ҳузуридаги эксперт кенгашининг белгилашича, «Ижарачи истеъмол қилган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун тўланиши лозим бўлган сумма ижарага берувчининг харажати ҳисобланмаслиги ва, тегишинча, ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқаришда чегирилмаслигини ҳисобга олиб, ижарачи истеъмол қилган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун тўлашга олинган сумма бошқа даромад таркибига киритилмайди ва, тегишинча, унга ягона солиқ тўлови солинмайди» (19.02.2013 йилдаги мажлис баённомаси).
Ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида коммунал хизматларни тўлаш бўйича операциялар қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
|
Коммунал хизматларни етказиб берувчига бўнаклар ўтказилди |
4310 |
5110 |
Ўз эҳтиёжларига коммунал хизматлар ҳисобдан чиқарилди |
9420 |
6010 |
Тўланадиган коммунал хизматлар суммаси бўйича ижарачининг қарзи акс эттирилди |
4890 |
6010 |
Коммунал хизматларни етказиб берувчига берилган бўнаклар ҳисобга киритилди |
6010 |
4310 |
Коммунал хизматларга тўлаш ҳисобига ижарачидан пул маблағлари келиб тушди |
5110 |
4890 |
Ноила МУҚМИНОВА, экспертимиз.