Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 8 / Бизнинг маслаҳатлар

Мен кредит олиб бердим. Солиғини мчж тўласин

Мен раҳбарлик қилаётган фирма (ягона солиқ тўлови тўловчиси) тиббий дори-дармонларнинг улгуржи ва чакана савдосини амалга оширади. 2012 йил май ойида таъсисчи сифатида МЧЖ шаклидаги даволаш ва диагностика марказини (ягона солиқ тўлови тўловчиси) очдим.

Ушбу МЧЖ фаолиятини ривожлантириш мақсадида ўз фирмам номига банкдан 1 млрд сўм кредит олдим ҳамда тиббий асбоб-ускуна, аппаратлар ва жиҳозлар сотиб олиб, МЧЖга текин фойдаланишга бердим. Кредит тўловини банкнинг кредит жадвалига асосан ойма-ой тўлашга маблағим етмаганлиги сабабли уни банк билан тузилган кафиллик шартномасига асосан МЧЖ ойма-ой амалга ошириб боришини кўрсатиб қарор қабул қилдим (17 млн сўм миқдорида). Ҳозирда МЧЖ ўз маблағи ҳисобидан ва имкониятидан келиб чиқиб, ушбу сумманинг бир қисмини тўлаб келмоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидаги саволларимга жавоб берсангиз:

1. Менинг фирмам ягона солиқ тўловини қўшимча олган даромаддан, яъни таъсисчи чиқарган қарорда кўрсатилган 17 млн сўмдан тўлайдими ёки МЧЖ ўз имкониятидан келиб чиқиб кредитга ўтказаётган суммадан тўлайдими?

2. Таъсисчининг бино ва тиббий жиҳозларни МЧЖга текин фойдаланишга беришга ҳуқуқи борми?

3. Текин фойдаланишга берилган муддат тугагандан сўнг МЧЖ олган мол-мулки ҳисобидан қандай солиқ тўловларини амалга оширади?

Таъсисчи.

 

1. Солиқ кодексининг 355-моддасида ялпи тушум ягона солиқ тўлови объекти ҳисобланиши белгиланган. Солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига бошқа даромадлар, шу жумладан текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар ҳам киритилади (Солиқ кодексининг 132-моддасида бошқа даромадлар таркиби келтирилган).

Сизнинг ҳолатингизда фирманинг банк олдидаги кредит бўйича мажбуриятлари кафиллик шартномасига асосан МЧЖ томонидан тўлаб берилиши унинг учун текин олинган мол-мулк ҳисобланади ва бухгалтерия ҳисобида бошқа даромадлар таркибида акс эттирилади. Солиқ тўлови масаласига келсак, МЧЖ томонидан ҳақиқатда тўланган суммалар фирма учун ялпи тушум ҳисобланади ва сиз Солиқ кодексининг 353-моддасига асосан ушбу тушумдан асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкалари бўйича солиқ тўлашингиз керак бўлади.

2. Фуқаролик кодексининг 617-моддасига асосан бино ва тиббий жиҳозлар жамиятга текин фойдаланишга берилиши мумкин, яъни текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси бўйича бир тараф (ссуда берувчи) иккинчи тарафга (ссуда олувчига) ашёни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олади ёки беради, иккинчи тараф эса бу ашёни қандай олган бўлса, нормал ейилишни ҳисобга олиб, худди шундай ҳолатда ёки шартномада назарда тутилган ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятини олади.

3. Бино ва тиббий жиҳозлардан текин фойдаланиш муддати тугаганидан сўнг МЧЖ уни фирмадан сотиб олиши, текин олиши ёки ўзининг устав фондига киритиши мумкин. Бунда солиқ оқибатлари ҳар бир ҳолатдан келиб чиқиб белгиланади, яъни:

– сотиб олганда МЧЖ учун солиқ оқибати юзага келмайди, балки фирма ушбу мулкни сотишдан кўрилган даромаддан солиқ тўлайди;

– текин олганда МЧЖ баланс­га кирим қилинган мол-мулк суммаси миқдорида ягона солиқ тўловини белгиланган ставкада, яъни юқорида айтиб ўтилган асосий фаолият тури ставкасида тўлайди;

–        МЧЖ мол-мулкни устав фондига кирим қилганда ҳеч бир тарафда солиқ оқибати юзага келмайди.

Жавоб «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан тайёрланди.

Прочитано: 2545 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика