Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 8 / Бизнинг маслаҳатлар

Харажатларни гуруҳланг

Банк филиалининг даромад (фойда) солиғини ҳисоб-китоб қилишда муддати ўтган кредит фоизларини қайта қўшиладиган харажатлар гуруҳига қўшиб, уларга фойда солиғи солишимиз мумкинми?

Агар мумкин бўлса, банк филиали томонидан берилган кредитларнинг қайси турларини муддати ўтган фоизлар бўйича қайта қўшиладиган харажатлар гуруҳига киритишимиз мумкин?

 

– Дарҳақиқат, Солиқ кодексининг 147-моддаси 19-бандида солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга банк ва мижоз ўртасида тузилган кредит шартномаларида муддатли қарзлар учун назарда тутилган ставкалардан ортиқча тўлов муддати ўтган ҳамда узайтирилган кредитлар (заёмлар) бўйича фоизлар киритилиши белгиланган. Шунинг учун банк филиалининг даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда муддати ўтган кредит фоизлари учун назарда тутилган ставкалардан ортиқча тўлов муддати ўтган ҳамда узайтирилган кредитлар (заёмлар) бўйича фоизлар чегирилмайдиган харажатлар гуруҳига қўшилиб, улар фойда солиғининг солиқ солиш базасига қайта қўшилган ҳолда солиқ солинади.

Саволингизнинг иккинчи қисмига келсак, банк филиали томонидан бериладиган ҳар қандай кредитлар бўйича ҳисобланган муддати ўтган фоизлар учун назарда тутилган ставкалардан ортиқча тўлов муддати ўтган ҳамда узайтирилган кредитлар (заёмлар) бўйича фоизлар, агар шартнома шартларида шундай тартиб назарда тутилган бўлса, чегирилмайдиган харажатлар гуруҳига киритилади. 

Жавоб «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан тайёрланди.

Прочитано: 2404 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика