Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 8 / Амалий бухгалтерия

Бюджетга қараб иш тутинг

Аъзолари юридик шахслар бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти (уюшмаси) уставга мувофиқ фаолиятни амалга оширади ва тижорат фаолиятини юритмайди. Уюшманинг барча харажатлари йиллик аъзолик бадаллари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонлари ҳисобига қопланади.

Ўтган йили улар уюшманинг барча харажатларини қоплаш учун етмади. Салбий фарқ (харажатларнинг қопланмаган қисми) балансда «Муддати кечиктирилган харажатлар» сифатида акс эттирилган. Мазкур ёндашув қанчалик тўғри? Агар бу нотўғри бўлса, амалдаги харажатлар билан уюшманинг мақсадли тушумлари ўртасида юзага келган фарқни қандай акс эттириш тўғрисида маслаҳат берсангиз.

 

– Ҳар қандай нотижорат ташкилоти (бундан кейинННТ) ўз фаолиятини режалаштираётганда ҳар йили смета (бюджет) тузади. ННТда режалаштириш аввало молиялаш манбаларини аниқлаш, мавжуд молиявий ресурслардан мақбул тарзда ва оқилона фойдаланиш, ўзини молиялаш манбаларини ташкил этиш билан боғлиқ.

«Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг (14.04.1999 йилдаги 763-I-сон) 29-моддасида ННТни молиялашнинг қуйидаги манбалари саналган:

кириш ва аъзолик бадаллари, агар улар уставда назарда тутилган бўлса;

муассислардан, қатнашчи­лардан (аъзолардан) бир маротаба ва мунтазам равишда келадиган тушумлар;

ихтиёрий мулкий бадаллар ва эҳсонлар;

тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат устав мақсад­ларини бажариш учун ишлатиладиган даромадлар (фойда);

қонун ҳужжатларида тақиқ­ланмаган бошқа тушумлар.

Хайр-эҳсонларнинг манбалари чекланмаган, яъни уларни исталган юридик ва жисмоний шахс­лардан қабул қилиш мумкин.

ННТнинг аъзолик бадаллари ва бошқа тушумларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш асосан 21-сон БҲМС1 билан бошқарилади, унга мувофиқ:

8830-«Аъзолик бадаллари» ҳисобварағида ННТ аъзоларининг таъсис ҳужжатлари билан белгиланган аъзолик бадаллари суммалари пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари билан корресподенцияда акс эттирилади;

бошқа мақсадли тушумлар 8890-«Бошқа мақсадли тушумлар» ҳисобварағида ана шу ҳи­собга олиш ҳисобварақлари билан корреспонденцияда акс эттирилади.

Харажатлар юзага келганда (иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш, ТМЗни ҳисобдан чиқариш ва бошқалар) мақсадли тушумларни ҳисобга олиш илова ҳисобварақлари (8800) (вариант сифатида – харажатларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида-алоҳида илова ҳисобварақлар) тасдиқловчи ҳужжатлар (иш ҳа­қини ҳисоблаб ёзиш қайд­номалари, ҳисобдан чиқариш далолатномалари ва бошқалар) асосида ҳисоблаб ёзиш усули бўйича ННТ ҳақиқатда қилган харажатлар суммасига камайтирилади. Ҳисоблаб ёзиш усули ўз фаолиятини Ўзбекистонда амалга ошираётган барча юридик шахслар томонидан молия ҳисоботларини тайёрлаш учун негиз бўладиган принцип ҳисобланади (30.08.1996 йилдаги «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 279-I-сон Қонун 6-моддаси; Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос2 19-банди; 1-сон БҲМСнинг3 16-банди).

Сизнинг «харажатларнинг қопланмаган қисми» бюджет камомади бўлиб, у ННТ фаолиятини оқилона режалаштирмаслик, фавқулодда ҳолатлар муносабати билан ёки бошқа сабабларга кўра юзага келиши мумкин. Уни актив сифатида акс эттириш (муддати кечиктирилган харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақларида), ҳисоблаб ёзиш усулини бузишдан ташқари, ННТ молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларнинг нотўғри тушунишига олиб келади. Аввало исталган активларнинг қуйидаги бирламчи аломатларини (Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос ва 1-сон БҲМС қоидаларидан келиб чиқиб) эслаш зарур:

1) хўжалик юритувчи субъект назорати остида бўлиши;

2) нақд пул маблағларининг эҳтимолий кўпайиши ёки бошқа иқтисодий наф манбалари эканлиги;

3) илгариги битимлар ёки бошқа воқеаларнинг натижаси ҳи­собланиши.

Мазкур ҳолда бюджет камомади иккита асосий мезонга жавоб бермайди, яъни:

а) ННТ қилиб бўлинган харажатлар устидан назоратни амалга ошира олмайди;

б) маблағларнинг етишмаслиги – ННТнинг зарарлари, бўлғуси иқтисодий наф эмас.

Бундай вазиятда бюджет ташкилотлари билан ўхшаш тарзда юзага келган камомадни баланс пассивида кўрсатиш оқилона бўлади (Баланснинг IV «Молиявий натижалар» бўлими (1-сон шакл)4 300–302-сатрлари). Мақсадли тушумларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари салбий (минусли) қолдиққа эга бўла олмаслиги боис уни ННТ устав фаолиятидан кўрилган зарар сифатида 8700-«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» алоҳида илова ҳиобварағида акс эттирган маъқул, у кейин­чалик қўшимча молиялаш маб­лағларини олиш йўли билан ёпилади.

1Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

2МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 475-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

3«Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» (МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

4Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларга (молия вазирининг АВ томонидан 27.09.2011 йилда 2270-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 1-илова.

Татьяна ШАЛУНОВА,

«RASTAX GROUP»
МЧЖ СМТ бош директори,
солиқ маслаҳатчиси,
аудитор,
CIPA, DipIFR.

Прочитано: 2338 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика