Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 8 / Олий мажлис қонунчилик палатасида

Давлат бюджети доимий назоратда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2013 йилдаги фаолияти кўриб чиқилди.

 

2013 йилда мамлака­тимизда иқтисо­диётнинг рақобатбар­дошлигини ошириш учун таркибий ўзга­ришлар жараёнини чуқурлаш­тириш, ишлаб чиқа­ришни мо­дернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, молиявий ресурслардан тежамли, самарали ва мақсадли фойдаланиш масалаларига ало­ҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни ижроси юзасидан Давлат бюджетининг 2012 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилиб, 2014 йилги лойиҳа юзасидан солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари экспертизаси амалга оширилди.

Бу жараёнда асосий эътибор Давлат бюджети маблағлари­нинг истиқбол кўрсаткичлари ҳақ­қонийлигига, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг иқтисодиётни ривожлантириш ва аҳоли даромадлари даражасини оширишга таъсир этувчи восита сифатида тутган ўрни, иқтисодиётнинг реал секторида, айниқса, ҳудудлар ва тармоқлар бўйича Давлат бюджети даромад қисмининг тўғри шаклланиши ҳамда бажарилишига қаратилган.

2013 йилда Ҳисоб палатаси қатор вазирлик ва идораларда Давлат бюджети маблағларидан қонуний, мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширган. Хусусан, Наманган, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари маҳаллий бюджетларининг 2012 йилги ижроси ва маблағларнинг сарфланиши, бюджет харажатларини оптималлаштириш резервларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан текширишлар ўтказилган. Ана шундай тадбирлар натижасида 2013 йилда 79 миллиард сўмлик давлат ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар ундирилган.

Тадбирда айрим маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бюджет даромадларини кўпайтириш бўйича мавжуд имкониятларни ишга солиш ўрнига бюджет маблағлари мақсадсиз сарфланишига йўл қўйилаётгани, мутасадди раҳбарларнинг ушбу муҳим масалага эътиборсизлиги ва бошқа камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Жорий йил 4 февралда халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг сессиясида вилоят маҳаллий бюджетининг 2012 йил ва 2013 йил 9 ойлик давридаги ижроси, Давлат бюджети ва мақсадли жамғармалар маблағларининг айрим турлари бўйича тўлиқ шаклланиши ва сарфланиши юзасидан Ҳисоб палатаси ўтказган текшириш натижалари чуқур ва атрофлича муҳокама қилингани қайд этилиб, шундай муҳокамаларни Наманган ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ўтказиш борасида таклифлар билдирилди.

Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган камчиликлар, бюджет интизомини бузиш ҳолатлари ва молиявий қонунбузарликларни бартараф этиш юзасидан Ўз­бекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Сурхондарё, Наманган вилоятлари ҳокимликларининг ҳисоботлари тингланди.

Йиғилишда 2014 йилга мўл­жалланган иқтисодий дастурда белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш, барча йўналишда самарадорликни таъминлаш, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишда Ҳисоб палатасининг назорат тадбирларини янада кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 2297 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика