30.01.2020
Чет эллик резидентдан даромад солиғи
Чет эллик мураббий 2019 йилнинг 5 январидан ЎзР ҳудудида фаолиятини бошлади. 1 ноябргача 20% миқдорида ЖШДС ушланган. 1 ноябрдан кейин у мамлакат ҳудудида 183 кундан ортиқ турганлиги муносабати билан ЖШДСни 12%лик ставка бўйича ҳисоблаш зарур. 1 ноябрдан бошлаб у қандай ҳисобланади – ортиб борувчи якун биланми ёки ҳар ойдами? далее...»» |
30.01.2020
Асосий воситаларни доимий муассасада ҳисобга олишнинг хусусиятлари
Россия компанияси Ўзбекистон ҳудудида нефть қудуқларини таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича ўзбекистонлик компания билан шартнома тузган. Бу ишларни бажариш учун нефть қазиб чиқариш ускуналари, механизми ва транспорт воситалари Россиядан келтирилади. 1. Россия компаниясининг доимий муассасаси ускуналарга нисбатан жадал амортизациялаш коэффициентини қўллаши мумкинми? 2. ДМ томонидан иш жараёнида фойдаланиладиган асосий воситаларнинг солиқ ва бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? далее...»» |
30.01.2020
Топшириқ шартномаси: хизматларни бепул кўрсатиш
Корхона бошқа корхона билан топшириқ шартномасини тузди. Ҳар икки томон умумбелгиланган солиқларни тўлайди. 1. Томонлар ишончли вакилга ҳақ тўлашни топшириқ шартномасида назарда тутишлари шартми? 2. Топшириқ шартномасида ҳақ тўлаш назарда тутилмаганда солиқ оқибатлари қандай бўлади? далее...»» |
30.01.2020
Корпоратив совғалар ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Янги йил арафасида кўп ташкилотлар ўз ходимларига, уларнинг фарзандларига, бизнес бўйича ҳамкорларига совғалар беришади. Ушбу қувончли лаҳзалар директор ва бош бухгалтер учун муаммо бўлмаслиги учун buxgalter.uz Ўзбекистондаги бухгалтерлик порталининг йўриқномасидан фойдаланинг. далее...»» |
30.01.2020
Ўзбекистон – йил мамлакати
Буюк Британиянинг «The Economist» журнали талқинига кўра, Ўзбекистон 2019 йилда «Йил мамлакати» номига муносиб, деб топилди. Бу ҳақда журнал расмий сайтида маълум қилинди. далее...»» |
30.01.2020
Корхона қайта ташкил этилганда меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар
Бош бухгалтер 1-сонли фирмада меҳнат дафтарчаси бўйича, 2-сонли фирмада ҳисоб-китоб бухгалтери бўлиб ўриндошликда ишлайди. Октябрь ойида 1-сонли фирма 2-сонли фирмага қўшилди. Бош бухгалтер 2-сонли фирмада ўзи ўриндошликда шу лавозимда ишлаганидек, ҳисоб-китоб бухгалтери лавозимида ишлашга розилик билдирди. Бу ҳолда ҳужжатларни қандай тўғри тўлдириш ва меҳнат дафтарчасида ёзувлар қилиш керак бўлади? далее...»» |
30.01.2020
Меҳнат шартномасини тузаётганда тиббий кўрикдан ўтиш
Корхонада дори-дармон препаратлари ишлаб чиқарилади. Ходимларни ишга қабул қилиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинади: 1) наркологик диспансердан маълумотнома; 2) психоневрологик диспансердан маълумотнома; 3) флюорография билан бирга тиббиёт дафтарчаси; 4) 086-шакл бўйича маълумотнома; 5) ВИЧ-ОИТС мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома; 6) С гепатити мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома. Дори-дармон препаратларини ишлаб чиқаришга ишга қабул қилишда шахслардан қандай маълумотномаларни талаб қилиш зарур? Бу қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган? далее...»» |
30.01.2020
Қоровулнинг иш графиги қандай тузилади
Корхона кун ора соат 23.00 дан 8.00 гача ишлаш режими билан икки нафар қоровулни ишга қабул қилмоқчи. Байрам кунлари ишлаганлик учун ҳақ икки баравар, тунги вақтдагисига – бир ярим баравар тўланади. Бундай иш учун меҳнат қонунчилигида қандай иш режими ва сменалар графиги назарда тутилган? далее...»» |
30.01.2020
Қоидани буздингизми – жарима тўланг
Бошқа шаҳарлик квартирантлар ижара шартномаси расмийлаштирилгандан сўнг 14-куни паспорт столида ҳисобга турганлар. Квартирант ўз вақтида рўйхатга турмаганлиги учун жарима тўлаган. Квартира эгаси ҳам жарима тўлаши лозимми? Участка нозири квартира эгасини ўз вақтида квартирантларни ҳисобга қўймаганлиги учун жаримага тортишга ҳақлими? далее...»» |
30.01.2020
«Маклер»лар фаолиятини лицензиялашга доир қарор қабул қилинади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги маъмурий регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. далее...»» |
30.01.2020
ХМҲСга қачон ўтилади
Бу ҚҲТБТ порталида муҳокама учун эълон қилинган Президентнинг «Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасида назарда тутилган. Лойиҳа 2019 йил 28 декабргача муҳокама қилинади. далее...»» |
30.01.2020
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
29.01.2020
Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
2020 йилнинг январь ойи учун далее...»» |
29.01.2020
Солиқ тўловчининг тақвими
2020 йил февраль далее...»» |
29.01.2020
Имтиёз қандай қўлланилади
Корхонамиз ноозиқ-овқат истеъмол товарлари – пайпоқ ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 2019 йилнинг 1 октябрига қадар ЯСТ тўлаганмиз. 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган. Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорига мувофиқ ЯСТ ва фойда солиғи бўйича имтиёзга эгамиз. Лекин 9 ой учун ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши 45%ни ташкил этди ва биз ЯСТни тўлиқ ҳажмда тўладик. Йил якунлари бўйича мазкур товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши умумий тушум улушининг 60%идан ошди. Мазкур ҳолатда 9 ой учун ЯСТни тўлаш ва IV чорак учун фойда солиғини тўлашдан озод этиш тарзида имтиёздан фойдалана оламизми? далее...»» |
29.01.2020
Реклама товарлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш
Масъулияти чекланган жамият қурилиш товарларининг улгуржи савдоси билан шуғулланади, умумбелгиланган солиқлар ва 15% ставкада ҚҚС тўлайди. Асосий етказиб берувчидан реклама товарлари – биз реализация қиладиган товарнинг эмблемаси туширилган футболкалар, кепкалар, кружкалар, зажигалкалар ва бошқалар келиб тушди. Реклама товари импорт бўйича нархлари билан келтирилди. Божхонада тозалашда ҚҚС тўланган. Кейинчалик товарни амалда фаолият кўрсатаётган ва истиқболдаги харидорларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қурилиш бозоридаги жисмоний шахсларга бепул тарқатамиз. Товар кейинчалик реклама мақсадларида бепул тарқатилган тақдирда, божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олишимиз мумкинми? далее...»» |
29.01.2020
Солиқ солинмайдиган кўчмас мулк
2018–2019 йиллар давомида жамиятнинг асосий фаолияти кейинчалик сотиш мақсадида турар жойларни қуриш билан боғлиқ бўлди. Биринчи объект 2018 йилнинг охирида қуриб битказилди, Қурилиш объектини фойдаланишга қабул қилиш давлат далолатномаси 20.11.2018 йилда тузилган. 2019 йилда квартираларнинг асосий қисми сотилган. Ҳозирги вақтда 12 та квартира сотилмай қолган. Корхонада 2019 йилда сотилмаган квартиралар бўйича мол-мулк солиғини тўлашга доир мажбуриятлар юзага келадими? далее...»» |
29.01.2020
Жисмоний шахсга қарз бериш оқибатлари
Жисмоний шахс юридик шахсдан қарз олмоқчи. Юридик шахс жисмоний шахсга қарз бериши мумкинми? Жисмоний шахс олган қарзга солиқ солинадими? далее...»» |
29.01.2020
Кўргазма хизматларини кўрсатишда ҚҚС
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона кўргазмаларни ташкил этиш бўйича хизматларни кўрсатади. Кўргазмаларда ҳам маҳаллий, ҳам хорижий компаниялар қатнашади. Хорижий қатнашчилар бизнинг хизматларга экспорт шартномалари бўйича валютада ҳақ тўлайди. Кўргазма қатнашчиларини излаш учун хорижий ташкилотларнинг агентлик хизматларидан фойдаланилади. Агентлар ўз мамлакатларида Тошкентдаги кўргазмада қатнашишни истовчи компанияларни топишади. Кўргазмадан сўнг агент билан у қанча компанияни ва қайси нархларда жалб этгани тўғрисида якунлар чиқарилади. Ушбу суммадан келиб чиқиб унга воситачилик ҳақи тўланади. 1. Хизматларни экспорт қилганда ҚҚС тўлаш керакми? 2. Кўргазмага қатнашчилар жалб этилгани учун агентлар хизматидан фойдаланилганда хизматлар импортига ҚҚС тўланиши керакми? Бу ҳолда ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми? далее...»» |
29.01.2020
Ўзбекистондаги норезидентлар учун хизматлар
Корхона (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) хизматларни экспорт қилади – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўш контейнерларни сақлайди. Хизматларни харид қилувчилар ЎзР норезидентлари бўлиб, улар ЎзР ҳудудида фаолият юритмайдилар ва бу ерда турмайдилар ҳам. Хизматларни харид қилувчилар хорижий ташкилотлар бўлганда, Ўзбекистон ҳудудида бўш контейнерларни сақлаш бўйича хизматларни кўрсатишга доир айланма 2020 йилда ҚҚСга тортиладими? далее...»» |