Norma.uz

Қоровулнинг иш графиги қандай тузилади

 

Корхона кун ора соат 23.00 дан 8.00 гача ишлаш режими билан икки нафар қоровулни ишга қабул қилмоқчи. Байрам кунлари ишлаганлик учун ҳақ икки баравар, тунги вақтдагисига – бир ярим баравар тўланади.

Бундай иш учун меҳнат қонунчилигида қандай иш режими ва сменалар графиги назарда тутилган?

 

– Ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса, ходим билан иш берувчининг келишувига биноан қуйидагилар белгиланади (МКнинг 120-моддаси):

♦ иш вақтининг давомийлиги;

♦ сутка давомидаги сменалар сони;

♦ иш кунлари ҳамда ишланмайдиган кунларнинг навбат билан алмашиниши;

♦ қоровулларнинг сменадан сменага ўтиш тартиби.

Саволдан кўриниб турибдики, иш режими иш вақтининг нормал муддатидан ошмаган (МКнинг 115, 123-моддалари). Ҳар бир қоровулга ойига 30 кунлик ойда 135 соатдан ва 31 кунлик ойда 144 соатдан ишлашга тўғри келади, бу меъёрдан ошиш ҳисобланмайди. Бир смена тугаши билан кейинги сменанинг бошланиши ўртасидаги қоровулнинг дам олиш вақтининг муддати талабларни бузаётгани йўқ (МКнинг 128-моддаси).

Қоровулларнинг бири касал ёки меҳнат таътилида бўлганда иш тартиби ва иш вақтидан ташқари ишларга ҳақ тўлаш масаласини ҳам назарда тутишни тавсия этамиз.

Шу тариқа, бу тоифадаги ходимлар учун кун ора соат 23.00 дан 8.00 гача иш вақти режимини белгилаш зарур.

Ҳар ойнинг бошланишидан олдин корхона (бўлинма) раҳбари ходимлар учун иш графигини тузади ва тасдиқлайди. У ижро этиш учун мажбурийдир, бундан форс-мажор ҳолатлар мустасно, бунда раҳбар графикка ўзгартиришлар киритади. Тегишли равишда қоровуллар учун ҳам иш режими ўзгаради. Қоровулнинг иш режимини мустақил равишда ўзгартириб бўлмайди.

Ойнинг охирида иш графиги ва амалда ишланган вақтга қараб ходимларнинг иш вақтини ҳисоблаш табели тўлдирилади. Мазкур ҳолда ҳар бир ходимга табелда амалда ишланган кунлар (сменалар) қўйилади, иш кунларида (сменаларда) эса амалда ишланган вақт қўйилади.

Календарь ой охирги кунининг соат 23.00 дан кейинги календарь ой биринчи кунининг соат 8.00 гача бўлган иш сменаси ўтувчи смена ҳисобланади, яъни сменанинг бир қисми тугалланган ойга, иккинчи қисми – янги кирган ойга тўғри келади. Буни ҳам ҳисобга олишни тавсия этамиз. Янги ойда ишланган иш соатлари учун тугалланган ой якунлари бўйича ҳақ тўлаш-тўламаслик корхонада белгиланган ҳисоб даврига (ой, чорак ва бошқалар, лекин бир йилдан ортиқ эмас) боғлиқ бўлади.

Ходимларга иш ҳақи ҳисобланаётганда ҳисоб даврида қуйидагиларни ҳам (улар мавжуд бўлган тақдирда) ҳисобга олиш зарур:

♦ иш вақтидан ташқари ишланган кунлар ва соатлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш (МКнинг 157-моддаси);

♦ байрам кунларида ишланган кунлар ва соатлар учун икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш (МКнинг 157-моддаси);

♦ тунги соатдаги (соат 22.00 дан то соат 6.00 гача бўлган вақт) иш учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўлаш (МКнинг 158-моддаси).

Табелда иш вақтини графаларга ажратган мақсадга мувофиқдир:

♦ сменаларнинг умумий сони;

♦ ишланган соатларнинг умумий сони, улардан (алоҳида) – тунги, байрам кунлари.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 1907 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика