Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 04 / Солиқ солиш

Солиқ солинмайдиган кўчмас мулк

 

2018–2019 йиллар давомида жамиятнинг асосий фаолияти кейинчалик сотиш мақсадида турар жойларни қуриш билан боғлиқ бўлди. Биринчи объект 2018 йилнинг охирида қуриб битказилди, Қурилиш объектини фойдаланишга қабул қилиш давлат далолатномаси 20.11.2018 йилда тузилган. 2019 йилда квартираларнинг асосий қисми сотилган. Ҳозирги вақтда 12 та квартира сотилмай қолган.

Корхонада 2019 йилда сотилмаган квартиралар бўйича мол-мулк солиғини тўлашга доир мажбуриятлар юзага келадими?

 

2019 йилда сотиш учун қурилган квартираларга корхонангизда мол-мулк солиғи солинмаслиги керак эди.

Кўчмас мулк учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган база бўлиб унинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати ҳисобланади.

Кўчмас мулкнинг қолдиқ қиймати ушбу мол-мулкнинг бошланғич (тикланиш) қиймати билан солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амортизация ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Солиқ солиш объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (ўртача йиллик қиймат) солиқ давридаги ҳар бир ойнинг охирги кунидаги ҳолатга кўра солиқ солиш объектларининг қолдиқ қийматларини (ўртача йиллик қийматларини) қўшишдан олинган сумманинг 1/12 қисми сифатида ортиб борувчи якун билан аниқланади (2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 267, 268-моддалари).

Амортизация фақатгина асосий воситалар объектлари бўйича ҳисобланади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМС).

Сотиш учун мўлжалланган қурилиш объектларининг таннархи 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» счётида ҳисобга олинади (Йўриқноманинг 138-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга ­2-илова). Тайёр маҳсулотга амортизация ҳисобланмайди (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган ­4-сон БҲМС). Шу сабабли 2019 йилда тайёр маҳсулот сифатида ҳисобга олинган кўчмас мулкка мол-мулк солиғи солинмаган.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 642 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика