Бош бухгалтер 1-сонли фирмада меҳнат дафтарчаси бўйича, 2-сонли фирмада ҳисоб-китоб бухгалтери бўлиб ўриндошликда ишлайди. Октябрь ойида 1-сонли фирма 2-сонли фирмага қўшилди. Бош бухгалтер 2-сонли фирмада ўзи ўриндошликда шу лавозимда ишлаганидек, ҳисоб-китоб бухгалтери лавозимида ишлашга розилик билдирди.
Бу ҳолда ҳужжатларни қандай тўғри тўлдириш ва меҳнат дафтарчасида ёзувлар қилиш керак бўлади?
– Бир корхона бошқаси билан қўшиб юборилганда меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверади (МКнинг 98-моддаси).
Қўшиб юбориш тўғрисида қарор олингандан кейин:
1) 1-сонли фирмани 2-сонли фирмага қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этиш тўғрисида буйруқ чиқариш;
2) ташкилотнинг янги штатлар жадвалини тасдиқлаш;
3) уларни янги штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тасдиқлаган ҳолда 1-сонли фирма ходимлари билан 2-сонли фирма штатида меҳнат муносабатларини давом эттириш тўғрисида буйруқ чиқариш;
4) меҳнат шартномаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш (меҳнат шартномаларига келишувларни имзолаш);
5) ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ўзгартиришлар киритиш керак (Йўриқнома II бўлимининг 3-банди, 29.01.1998 йилдаги АВ рақами 402).
Меҳнат дафтарчасини тўлдиришга мисол
1
|
2
|
3
|
4
|
||
|
|
1-сонли фирма
|
|
||
1
|
2014
|
23
|
05
|
Бош бухгалтер лавозимига қабул қилинди
|
23.05.2014 йилдаги 77-сонли буйруқ
|
2
|
2017
|
30
|
03
|
2-сонли фирмага ўриндошлик бўйича ҳисоб-китоб бухгалтери лавозимига қабул қилинди
|
30.03.2017 йилдаги 59-сонли буйруқ
|
|
|
|
|
1-сонли фирма 2.10.2019 йилдан 2-сонли фирмага қўшилиш шаклида қайта ташкил этилди
|
2.10.2019 йилдан 2-сонли фирманинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
|
3
|
2019
|
01
|
10
|
Асосий иш жойи бўйича ҳисоб-китоб бухгалтери лавозимига тасдиқланди
|
2.10.2019 йилдаги 172-сонли буйруқ
|
Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.