Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 04 / Солиқлар ва йиғимлар

Солиқ тўловчининг тақвими


юридик шахслар учун

 

2020 йил февраль

 

5 ФЕВРАЛЬ

2020 йилнинг январь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 390-модда, 2-қисм)

банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 355-модда, 2-қисм, 1-банд)

 

9 ФЕВРАЛЬ7

2020 йил февраль ойи учун айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича аванс тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни1

(Солиқ кодекси, 432-модда, 1-қисм)

 

10 ФЕВРАЛЬ

2020 йилнинг январь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 292, 293-моддалар)

2020 йил январь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 133-модда, 12-қисм)

2020 йил февраль ойи учун айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 417-модда, 6-қисм)

 

14 ФЕВРАЛЬ

2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар томонидан мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 417-модда, 2 ва 8-қисмлар)

 

15 ФЕВРАЛЬ7

2019 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни3

(АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 4-банди)

2019 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 389-модда, 1-қисм, 2-банд; 390-модда; 407-модда 4 ва 5-қисмлар; 942-сон Низомнинг 4-банди)

2020 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 389-модда, 1-қисм, 2-банд; 390-модда; 407-модда 4 ва 5-қисмлар)

2020 йил январь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 392-модда, 1-қисм)

2019 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар бундан мустасно3

(Солиқ кодекси, 417-модда, 2 ва 8-қисмлар; 942-сон Низомнинг 4-банди)

2019 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни3,4

(Солиқ кодекси, 447-модда, 3-қисм; 448-модда, 5-қисм; 942-сон Низомнинг 4-банди)

2019 йилнинг IV чораги учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 454-модда, 3 ва 4-қисмлар; 942-сон Низомнинг 4-банди)

2019 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2019 йилнинг декабрь ойи учун, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2019 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни3

(Солиқ кодекси, 470-модда, 3 ва 4-қисмлар)

 

20 ФЕВРАЛЬ

2020 йил январь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 273-модда, 1 ва 2-қисмлар)

2020 йил январь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади

(Солиқ кодекси, 345-модда, 5 ва 6-қисмлар)

2020 йил январь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади

(Солиқ кодекси, 355-модда, 1 ва 2-қисмлар)

2020 йил февраль ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари бўлмаган юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни5

(Солиқ кодекси, 448-модда, 3-қисм)

2020 йил январь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 454-модда, 3 ва 4-қисмлар)

 

23 ФЕВРАЛЬ7

жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни6

(Солиқ кодекси, 340-модда, 2, 8 ва 12-қисмлар)

 

25 ДЕКАБРЬ

2020 йилнинг январь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди)

 

______________

 

1 Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида, ҳар чорак биринчи ойининг 10-кунигача тўланади.

2Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади.

3Қуйидагилар:

йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;

йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартига қадар тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари бундан мустасно.

4Қуйидагилар:

солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январигача ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар;

солиқни йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача тўлайдиган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.

5Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади.

6Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган солиқ тўловчилар жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошганда ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.

Жами йиллик даромаднинг миқдоридан қатъи назар, фақат солиқ даври якунлари юзасидан солиқ ҳисоботини тақдим этувчи солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини тўламайди.

7Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

 

 

Солиқ тўловчининг тақвими – «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига «Norma» МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.

 

Прочитано: 924 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика