Norma.uz

Меҳнат шартномасини тузаётганда тиббий кўрикдан ўтиш

 

Корхонада дори-дармон препаратлари ишлаб чиқарилади. Ходимларни ишга қабул қилиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинади:

1) наркологик диспансердан маълумотнома;

2) психоневрологик диспансердан маълумотнома;

3) флюорография билан бирга тиббиёт дафтарчаси;

4) 086-шакл бўйича маълумотнома;

5) ВИЧ-ОИТС мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома;

6) С гепатити мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома.

Дори-дармон препаратларини ишлаб чиқаришга ишга қабул қилишда шахслардан қандай маълумотномаларни талаб қилиш зарур? Бу қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган?

 

Номзодлар дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилгандан кейин ишга қабул қилинади.

Дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат шартномасини тузаётганда иш берувчи дастлабки тиббий кўрик ўтказилишини ташкил этишиши шарт. Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар (МКнинг 214-моддаси; «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг ­17-моддаси; «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрсида»ги Қонуннинг 24-моддаси; Низомнинг 4-банди, 29.08.2012 йилдаги АВ рақами 2387).

Шу тариқа, ишга қабул қилишга номзодни дастлабки тиббий кўрикдан ўтишга йўлланма бериш раҳбарнинг вазифаси ҳисобланади (Низомга ­6-илова). Талаб қилинадиган текширувлар асосида номзоднинг яроқлилиги тўғрисида тиббий хулоса олинганда (Рўйхатнинг 18-банди, Низомга 3-илова) мазкур корхонада уни ишга қабул қилиш расмийлаштирилади.

Иш берувчи тиббий хулосадан ташқари қўшимча маълумотномаларни талаб қилишга ҳақли эмас.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 611 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика