Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 04 / Солиқ солиш

Реклама товарлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш

 

Масъулияти чекланган жамият қурилиш товарларининг улгуржи савдоси билан шуғулланади, умумбелгиланган солиқлар ва 15% ставкада ҚҚС тўлайди. Асосий етказиб берувчидан реклама товарлари – биз реализация қиладиган товарнинг эмблемаси туширилган футболкалар, кепкалар, кружкалар, зажигалкалар ва бошқалар келиб тушди. Реклама товари импорт бўйича нархлари билан келтирилди. Божхонада тозалашда ҚҚС тўланган. Кейинчалик товарни амалда фаолият кўрсатаётган ва истиқболдаги харидорларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қурилиш бозоридаги жисмоний шахсларга бепул тарқатамиз.

Товар кейинчалик реклама мақсадларида бепул тарқатилган тақдирда, божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олишимиз мумкинми?

 

– 2019 йил учун Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобини тайёрлашда (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексига амал қилинг.

Солиқ кодексининг 218-моддасида кўрсатилган ҳисобга олиш шартларига риоя қилгансиз. Хусусан, Солиқ кодексининг 218-моддаси 1-1-бандига мувофиқ, корхона улар обороти бўйича ҚҚС солинадиган товарлар рекламаси учун реклама маҳсулотидан фойдалангани сабабли товарлардан солиқ солинадиган оборотлар мақсадида фойдаланилади.

Реклама акцияси давомида ТМЗни ҳисобдан чиқариш рекламага қилинган харажатлар сифатида эътироф этилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.1.3-банди). ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Ольга БУСАРОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 670 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика