Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 20 / Бизнинг лойиҳалар

Илк одимлар дуруст-ку!

Бухгалтерим ишдан бўшаб кетгани боис, ҳо­зирча бухгалтерсиз ишлашга тўғри келмоқда. Шахсан мен хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг ижрочи директори ҳамма нарсани, шу жумладн коммунал хўжалигини ҳам, қурилишни ҳам, психологияни ҳам ва албатта, бухгалтерия­ни ҳам билиши керак деб ўйлайман.

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасида 1UZ бухгалтерия дастури ҳақида ўқидим-у, ишдан бўшаб кетган бухгалтернинг ўрнини дарҳол унинг ёрдамида билдирмаслик тадоригига тушдим. Бошқа шунга ўхшаш талайгина дастурлар орасидан буни танлаб олганим боиси 1UZ дастурини Интернет орқали кўчириб олиб, унинг тўлиқ ифодасидан нақд икки ой бепул фойдаланиш мумкин эканлиги бўлди.

Бахтимга, бизнинг ХУМШга қарашли уйлардан бирида Интернет-провайдер бор экан. Ана шу компаниядагилар дастурни кўчириб олиб компьютеримизга ўрнатиб беришди. Фойдаланувчи учун мўлжалланган қўлланмани яхшилаб ўрганиб чиққач, ишга киришдим.

Бизнинг ХУМШ кундалик фаолиятни амалга ошириш учун баъзи биноларни жорий таъмирлаш юзасидан бир нечта шартнома тайёрлаш керак эди.

Шартномаларни тайёрлашда дастур жуда қу­лай экан. Тўғри, аввалига пудратчи ташкилотга тааллуқли маълумотларни «Контрагентлар» деган бўлимига киритиш талаб этилди. Ана шу пудратчи билан ҳар йили бир нечта шартнома тузганлигимиз сабабли ҳам, кейинги шартномалар ўз-ўзидан, яъни автомат тарзда тўлдирилаверди. Бунинг учун ҳужжатни шакллантираётганда контрагентнинг тартиб рақамини кўрсатиш кифоя экан.

Ана шу шартномалар бўйича тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш ҳам жуда осон кўчди.

Илгарилари ҳам компьютердаги маълумотлар базалари билан ишлаганим учун компьютерга керакли кўрсаткичларни киритмагунга қадар тайинли натижа бўлмаслигини яхши биламан. Шу сабабли «Ходимлар» бўлимини тўлдирдим (бизда жами саккиз ходим бор). Бу бўлим корхона ходимларининг иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш ва бирламчи ҳужжатларни ёзиш учун мўлжалланган. Буни ҳеч бир қийинчиликсиз амалга оширдим.

Шундай хулосага келдимки, 1UZ дастури ҳар қандай ташкилот, айниқса чоғроқ ташкилот учун зўр имконият, неъматдир.

Дастур ёрдамида бухгалтерия ҳисобидан ташқари кадрлар ҳисобини ҳам олиб бориш мумкин. «Ходимлар билан ҳисоб-китоблар» модули ўз ичига «Ишга қабул», «Ходимнинг иш жойи ўзгариши» ва табиийки, «Ходимнинг ишдан бўшаши» сингари бўлимларни ўз ичига олади. Унда «Таътилга доир буйруқ», «Таътил пули ҳисоб-китоби», «Иш ҳақи ҳисоб-китоби», «Касаллик варақаси» ва бошқа бир қанча фойдали ҳужжатларга ҳам ўрин бор.

Дастурнинг ҳамма имкониятларини ишга солиб кўрганим йўқ, аммо умуман олганда, у менга ёқди. Бўлимлар ва модуллар жуда пухта, омилкорлик билан тузилган, ҳисоб-китоблар автомат тарзда амалга оширилади. Қоғозларга кўмилиб, ҳужжат намуналарини қидириш, ҳисоб-китобнинг турли усулларини излаш ва бошқа оворагарчиликларга ҳожат йўқ.

Ишга янги бухгалтер қабул қилсак, у 1UZ бухгалтерия дастурида – лицензияланган янги дастурда ишлайди, деб ўйлайман. Балки, бу ишни бухгалтерсиз ҳам эплармиз...

 

В.ГАДАЛОВА,

ХУМШ ижрочи директори.

Прочитано: 740 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика