Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 20 / Почта қутиси

Карго тизими қандай ишлайди

Мен республикамизда «Карго» тизими қандай ишлаётгани тўғрисида билмоқчи эдим. Мен қандай қилиб ва нима учун тўлашим керак бўлади, пировардида тахминан қанча тўлайман? Газетангиз йирик ва кичик тадбиркорларга ёрдам беришини биламан. Менга ушбу масалани тушуниб олишда ёрдам берсангиз, божхонада тадбиркор қандай ҳужжатларни топшириши кераклигини айтсангиз.

Денис Цой.

 

– Сиз тижорат билан шуғулланишга, яъни тижорат мақсадларида юк (карго) олишга қарор қилган бўлсангиз керак. Бироқ қандай товарни қаердан олмоқчи эканлигингизни билмай туриб, қанча тўлашингиз кераклиги ва қанча суммага тушишингиз хусусида жавоб беришимиз мушкул.

«Карго» тизимига келсак, унинг ишлаш тизими оддий. Сизнинг номингизга юк жўнатмаси келади; сиз ёки ёлланган брокер (божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис) божхона юк декларациясини тўлдирасиз ва зарур ҳужжатлар пакети билан бирга расмийлаштириш учун божхона органига топширасиз; божхона тўловларини тўлайсиз; ўз товарингизни оласиз.

 

БОЖХОНА УЧУН ҲУЖЖАТ

Президентнинг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (18.07.2012 йилдаги ПФ-4455-сон, бундан кейин – Президентнинг ПФ-4455-сон Фармони) билан 2013 йил 1 январдан бошлаб импорт контрактларини божхона органларида ҳисобга қўйиш таомили бекор қилинди. Шунингдек энди уларга импорт контракти ва ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш талаб қилинмайди.

Экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига1 мувофиқ товарларни «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштириш учун божхона органларига қуйидагилар тақдим этилади:

божхона юк декларацияси. Тадбиркорлик субъектлари – импортёрлар томонидан Ўзбекистон Респуб­ликасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 22.05.2013 йилдаги 139-сон Қарори билан тасдиқланган) мувофиқ божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда, олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун экспорт божхона юк декларациясини ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатни, шунингдек Ўзбекистоннинг божхона ҳудудигача қилинган харажатларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этиш лозим;

● Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган товарларнинг айрим турлари учун мувофиқлик сертификати;

● агар унинг зарурлиги контрактда, олиб кириш мамлакатининг миллий қоидаларида қайд этилган ёки Ўзбекистоннинг халқаро мажбурият­ларида назарда тутилган бўлса, товарларнинг келиб чиқиш сертификати;

● қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда импорт контрактлари (шартномалари, битимлари) бўйича ЎзР ТИАИСВ хулосаси;

● Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига2 киритилган товарларни олиб кириш чоғида экспорт мамлакатининг божхона декларацияси. Ушбу ҳужжат мавжуд бўлганда божхона расмийлаштируви бир иш куни мобайнида амалга оширилади. Бошқа ҳолда у умумбелгиланган тартибда амалга оширилади;

● божхона тўловлари тўланганлиги­ни тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатлари (тўлов топшириқномаси, квитанция, солиштирма далолатнома ва ҳоказо). Божхона тўловларини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкония­ти берилган ҳолларда тўлов ҳужжати ўрнига ДБҚ ҳудудий бош­қармасининг хулоса хати тақдим этилади, у тўловлар тўланиши товар ва транспорт воситалари гарови, банк кафолати ёки божхона органининг депозит ҳисобрақамига тегишли суммаларни киритиш билан таъминланишини тасдиқлайди;

транспортга оид ва товарга илова қилинувчи ҳужжатлар (инвойс);

фитосанитария сертификати; қо­нун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда карантин (ветеринария) сертификати;

● лицензия (лицензияланадиган товарлар учун);

● зарур ҳолларда – ваколатли органларнинг рухсатномалари.

 

ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ

Президентнинг ПФ-4455-сон Фармони 5-бандини бажариш учун Давлат божхона қўмитаси 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб «Товарларни электрон декларациялаш» интерфаол хизматини тақдим этяпти. У туфайли зарур ҳужжатларни божхона органига электрон шаклда тақдим этиш мумкин.

Товарларни электрон шаклда божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 29.12.2012 йилдаги 370-сон Қарори билан тасдиқланган) икки босқичли таомил назарда тутилади. Биринчи босқичда – ваколатли органлар белгиланган муддатларда идоралараро ҳамкорлик даражасида рухсат бериш ҳужжатларини берадилар ва «Товарларни электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизимига (ТЭДААТ) киритадилар. Рухсат бериш ҳужжатларининг рўйхати ҳамда уларни бериш ва киритишга ваколатли органларнинг номлари Низомга 1-иловада келтирилган.

Иккинчи босқичда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис электрон ҳужжат шаклида божхона юк декларацияси ва илова қилинувчи ҳужжатларни тайёрлайди, уларни ўзининг электрон рақамли имзоси (ЭРИ) билан имзолайди ва товарнинг божхона расмийлаштируви электрон шаклда амалга ошириладиган божхона ходимига юборади. Электрон декларациялар учун ҳам, худди қоғоз шаклидаги БЮДлар учун бўлганидек, сақлаш муддатлари белгиланган.

Товарларни божхона кўригидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиб, божхона хизмати ходими уч соат мобайнида декларантга уни ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилган элект­рон хабар жўнатади. Электрон дек­ларацияда кўрсатилган маълумотлар божхона кўриги натижаларига мувофиқ келганда бундан кейинги расмийлаштириш одатдаги тартибда ўтказилади. Ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда божхона органи қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўради.

 

Амалиёт қоғозсиз декларациялашнинг афзалликларини муносиб баҳолаган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари сонининг ўсаётганлигидан гувоҳлик беради. Чунончи, 2013 йилда 10 мингдан зиёд ТИФ иштирокчиси (умумий миқдорнинг 67,6%и) электрон декларациялашни қўллаган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, 2014 йилнинг I чораги учун 88 мингдан кўпроқ электрон божхона юк декларацияси расмийлаштирилган, бу эса БЮД умумий ҳажмининг 94,8%ини ташкил қилади.

 

*Карго (исп. – cargo) – кемада ташиладиган, аниқ номи кўрсатилмаган юкнинг умумий белгиланиши.

1ТИАВ, МВ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 8.04.1998 йилда 428-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ИВ, МВ, ТИАИСВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 20.04.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

ДБҚ матбуот хизмати кўмагида.

Прочитано: 912 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика