Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 20 / Солиқ солиш

Суғурталовчилар эътиборига

Суғурта ташкилотлари учун 2012, 2013, 2014 йилларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббий муассасаларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар солиш объекти бўлиб нима ҳисобланади? 

 

2012 йилда суғурта ташкилотлари учун мажбурий ажратмалар солиш объекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланган1:

бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига – Солиқ кодексининг (СК) 150-моддасига мувофиқ белгиланадиган даромад. СКнинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар солиқ солиш объекти сифатида қаралмаган*;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббий муассасаларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмалар солиш объекти бўлиб даромад ҳисобланган. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ажратмалар солиш объектини рўйхати СКнинг 132-моддаси билан белгиланган бошқа даромадлар суммасига камайтириш назарда тутилмаган.

 

2013 йилда улар учун ажратмалар солиш объекти бўлиб қуйидагилар ҳисоб­ланган2:

бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига – СКнинг 150-моддасига мувофиқ белгиланадиган даромад. Бошқа даромадлар (СКнинг 132-моддаси) ва ҳаётни суғурталаш соҳасига тааллуқли шартномалар бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари), қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича топширилган тўловлар суммалари, шунингдек СКнинг 150-моддаси 2 ва 4-бандларида кўрсатилган даромадлар солиқ солиш объекти сифатида қаралмаган* (25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун, бундан ке­йин – ЎРҚ-343-сон Қонун, билан СКнинг 313 ва 317-моддалари учинчи қисмига ўзгартишлар киритилган);

бюджетдан ташқари Таълим ва тиббий муассасаларни реконструкция қи­лиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига – даромад. Ажратмалар солиш объекти рўйхати СКнинг 132-моддаси билан белгиланган бошқа даромадлар суммасига ва ҳаётни суғурталаш соҳасига тааллуқли шартномалар бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари) суммаси, қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича топширилган тўловлар суммаларига, шунингдек СКнинг 150-моддаси 2 ва 4-бандларида кўрсатилган даромадлар суммасига камайтирилмаган, чунки меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилмаган.

 

2014 йилда қуйидагилар суғурта ташкилотлари учун ажратмалар солиш объекти ҳисобланади3:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббий муассасаларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига – СКнинг 150-моддасига мувофиқ белгиланадиган даромад.

Бошқа даромадлар (СКнинг 132-моддаси) ва ҳаётни суғурталаш соҳасига тааллуқли шартномалар бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари), қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича топширилган тўловлар суммалари, шунингдек СКнинг 150-моддаси 2 ва 4-бандларида кўрсатилган даромадлар солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди* (СКнинг 313 ва 317-моддалари учинчи қисмига ўзгартиришлар ЎРҚ-343-сон Қонун билан киритилган; СКнинг 325-2-моддаси учинчи қисми 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун билан киритилган).

Суғурта ташкилотлари 2012 ва 2013 йиллар учун солиқ органларига топширилган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббий муассасаларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китобларини таҳлил қилишлари керак. Уларда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларига номувофиқликлар аниқланган тақдирда қайта ҳисоб-китоб топширилиши керак.

 

*Диққат! Мазкур материалда 2012 ва 2013 йилларда амал қилган меъёрий қоидаларга ҳаволалар келтирилган (СКнинг 313 ва 317-моддалари учинчи қисми).

 

1Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон Қарорига 22-илова.

2Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон Қарорига 22-илова.

3Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 22-илова.

 

Таҳририятдан. Маслаҳатда тилга олинган ўтган йиллар учун меъё­рий ҳужжатларни «NORMA» АҚТ маълумотлар базасидан топиш мумкин.

 

Шарофиддин РЎЗМЕТОВ,

экспертимиз.

Прочитано: 821 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика