Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 20 / Амалий бухгалтерия

Бухгалтер қайси тоифага киради?

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касб­лари классификатори 6-бандининг «е» кичик бандида ходимларнинг қуйидаги тоифалари белгиланган: бошқарув, ишлаб чиқариш, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар. Классификаторнинг 6-банди «г» кичик бандига кўра мутахассислар бажарадиган функцияларга боғлиқ ҳолда бошқарув ходимларига ҳам, ишлаб чиқариш ходимларига ҳам киришлари мумкин.

Бухгалтер лавозими (ва унинг ҳосилалари) бошқарув ходимлари ҳисобланадими ёки ишлаб чиқариш ходимлари жумласига кирадими?

Бухгалтерга иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш харажатларини қайси ҳисобвараққа киритиш керак – 20 ёки 94-ҳисоб­вараққами?

Ўрта махсус маълумотга эга бўлган бухгалтер бошқарув ходимларига кириши мумкинми?

Ходимларнинг тоифаси нотўғри белгиланиши қандай солиқ оқибатларига олиб келади?

 

– Хизматчиларнинг асосий ла­возимлари ва ишчилар касб­лари классификаторига (ВМнинг 20.08.2010 йилдаги 181-сон Қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Классификатор) мувофиқ ташкилот ходимлари қуйидаги тоифаларга бўлинади: бошқарув ходимлари; мутахассислар; техник ходимлар; хизмат кўр­сатувчи ходимлар; ишлаб чи­қариш ходимлари.

Айрим лавозимлар хизматчилар томонидан бажариладиган функцияларга боғлиқ ҳолда бошқарув ёки ишлаб чиқариш ходимлари тоифасига мансуб бўлиши мумкин (Классификаторнинг 9-банди).

Бошқарув ходимлари таркибига бошқарув функцияларини амалга оширувчи, раҳбарлик қилувчи, ташкилот фаолиятини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва жараёнларни тартибга солувчи ходимлар киради. Бошқарув ходимлари ташкилотнинг ўз олдига қўйган мақсадлар ва вазифаларга эришиши учун зарур ташкилий-техник шартларни таъминлайдилар. Бошқарув ходимлари раҳбарларга ва мутахассисларга бўлинади.

Ишлаб чиқариш ходимларига унинг ишлаб чиқариш дастурида назарда тутилган ташкилотнинг асосий ва унга ҳамроҳ бўладиган маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқаришда қатнашадиган ходимлар киради. Унинг таркибига бош­қарув ходимларига тегишли бўлмаган муҳандис ходимлар ва техник­лар, ишчилар, кичик мутахассислар ва ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган бошқа ходимлар киради.

Классификаторда бухгалтер 2 кодига эга, бу эса хизматчи лавозимини билдиради. «С» ходимлари тоифаси – мутахассислар. Яъни бухгалтерни у бажарадиган функцияларга боғлиқ ҳолда ишлаб чиқариш ходимларига ҳам, бошқарув ходимларига ҳам киритиш мумкин. Чунончи, агар маҳсулот ишлаб чиқариш бухгалтернинг иштирокини талаб қилса (мисол учун, моддий бойлик­ларни ҳисобга олиш бўйича цех бухгалтери), унинг лавозимини ишлаб чиқариш ходимларига киритиш мумкин. Тегишинча, унинг иш ҳақи ва ҳисоблаб ёзилган ЯИТ бўйича харажатлар 2000-«Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар» ҳисобварағига киритилади.

Ҳисоб-китоб қилиш, ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш вазифалари доирасига кирадиган бухгалтер бошқарув ходимларига (МБХ) киради. Унинг иш ҳақи ва ЯИТ бўйича харажатлари 9420-«Маъмурий харажатлар» ҳисобварағига киритилади. Иш ҳақи ва ижтимоий тўловларни ҳисоблаб ёзиш харажатларини киритишда бухгалтерлар Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомга1 амал қилишлари керак.

Бухгалтер учун, унинг қан­дай ходимлар тоифасига киритилишидан қатъи назар, Классификатор белгилайдиган маълумотнинг энг кам даражаси – ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти. Президент ва Вазирлар Маҳ­камасининг қарорлари билан ташкил этилган барча давлат органлари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда ишга қабул қилишда маълумот даражасига қўйиладиган талаблар мажбурийдир. Бошқа ташкилотлар учун эса тавсия тусига эга.

Бухгалтерни ходимлар тоифасига нотўғри киритишнинг солиқ оқибатларига келсак, солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимида фойда солиғи даромадлар суммасидан чегириладиган харажатларни чегириш йўли билан аниқланадиган солиқ солинадиган фойдадан ҳисобланади. Солиқ кодексининг 143-моддаси билан белгиланган, ходимларнинг қандай тоифасига (бошқарув ёки ишлаб чиқариш ходимлари) киришидан қатъи назар, барча меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари чегириладиган харажатлардир. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимида корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари солиқ солиш базасини белгилашга таъсир этмайди. Шу тариқа, бухгалтер лавозимининг тоифаси нотўғри белгиланганда ҳеч қандай солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

1ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарорига илова.

 

Мария САБИРОВА, экспертимиз.

Прочитано: 1180 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика