Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 20 / Амалий бухгалтерия

Тўлов – шартномага асосан, солиқлар – энг кам миқдордан кам эмас

Корхонанинг (ЯСТ тўловчи) асосий фаолият тури – хоналарни ижарага бериш. Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига кўра ижара ҳақи қуйидаги формула бўйича энг кам ставкаларда ҳисоб-китоб қилинади: Тс = Эс х Кз хқ + Кҳ + Ко). Биз бунда барча ошиб борувчи коэффициентларни, шу жумладан зона коэффициентини ҳисобга олишимиз керакми? Ёки Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан тасдиқланган ставкаларни ижарачига берилаётган майдонга кўпайтириш керакми?

Бош бухгалтер.

 

– Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида низом (Вазирлар Маҳ­камасининг 8.04.2009 йилдаги 102-сон Қарори билан тасдиқланган) билан белгиланган тузатиш коэффициент­ларини қўллаган ҳолда ижара ҳақи ҳисоб-ки­тоби давлат кўчмас мулкини ижарага беришда мажбурийдир. Низомнинг 9-бандида бинолар ва иншоотлар бў­йича ижара ҳақи ҳисоб-китоби тартиби (ижара тў­ловининг таянч ставкаси) қуйидаги формулага асосан амалга оширилиши белгиланган:

Тс = Эс х Кз х (Кқ + Кҳ + Ко).

Бунда энг кам ставка (Эс), ҳудудий зоналар коэффициенти (Кз), қурилиш тури бўйича коэффициент (Кқ), туташиб кетган ҳудудлардаги фойдаланиш коэффициенти (Кҳ) ва тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Ко) ҳар йили Қорақалпоғистон Респуб­ликаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади. Давлат мулкини ижарага бериш пайтида ижара ҳақининг энг кам ставкалари ижарага бериладиган майдонлардан фойдаланиш ва ижарачининг фаолият турига мувофиқ келадиган ХХТУТ кодидан келиб чиқиб белгиланади.

Тижорат ташкилоти томонидан ўзи­нинг мол-мулки берилганда ижара ҳа­қи­нинг миқдори ижарачи билан шарт­номага биноан белгиланади ва Тошкент ҳокими тасдиқлаган, давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ставкалар бўйича ҳисобланган ижара ҳа­қидан кам бўлиши мумкин. Бироқ шуни назарда тутиш лозимки, 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб кўчмас мулкни ижарага топширишдан олинадиган даромадларга шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан, бироқ давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган миқдордан кам бўлмаган ҳолда солиқ солинади (Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон Қарори 7-банди). Агар шартномада ижара ҳақи энг кам ставкалар асосида ҳисобланган суммадан кам бўлса, ЯСТ тузатиш коэффициентларини ҳисобга олмаган ҳолда энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.

 

Мария САБИРОВА, экспертимиз.

Прочитано: 954 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика