Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 20 / Солиқ солиш

Фойда бўлмаса, солиқ ҳам бўлмайди

«Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонунга кўра хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ва унга солиқ солинмайди. 2013 йилда хусусий корхона муассисига фойда ҳисоблаб ёзилди. Пул маблағларининг етишмаслиги боис унга илгари қурилиш учун харид қилинган материаллар берилди.

Мазкур операциядан қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Биз ЯСТ тўлашимиз керакми?

 

– Хусусий корхона фойдаси унинг мулкдорига тўла­наётганда, солиқлар ва бош­қа мажбурий тўловлар тўланга­нидан кейин (пул маблағлари билан эмас):

бир тарафдан, мулкдорга тегишли фойда тўланади;

бошқа тарафдан корхонада активлар (сизнинг ҳолатингизда – материаллар) чиқиб кетади.

Мулкдор ўзига тегишли бўл­ган фойдани олаётганда ана шу суммадан жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этилган («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг1 24-мо­ддаси; Солиқ кодекси (СК) 179-моддасининг 6-банди). Шу тариқа, ушбу имтиёз корхонанинг ўзига эмас, балки муассисга (мулкдорга) берилган.

Материалларнинг чиқиб кетиши, агар улар таннархидан юқори нархда берилса, бизнингча, корхона учун солиқ солинадиган операция ҳисобланади. СКнинг 355-моддаси ва СКнинг 132-моддаси 1-бандига кўра мол-мулкнинг чиқиб кетишидан фойда бошқа даромадлар таркибида ЯСТ ҳисоб-китоби чоғида солиқ солинадиган тушумга киритилади. Материалларнинг чиқиб кетишидан фойда 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»2 50-бандига мувофиқ белгиланади.

Агар материаллар ХК мулкдорига унга тегишли фойда ҳи­собидан таннархи бўйича берилса, мулкдорда ҳам, корхонада ҳам солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

111.12.2003 йилдаги 558-II-сон.

2Молия вазирининг 15.06.2006 йилдаги 52-сон буйруғи билан тасдиқланган, АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 804 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика