Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 20 / Солиқ солиш

Ёнилғи қуйилдими – даромад олдингиз

Корхонамиз ходимларининг, шу жумладан раҳ­барнинг автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланишни режалаштиряпти. ЁММ ва сиқил­ган газни харид қилиш харажатларини корпоратив плас­тик карточка бўйича тўламоқчимиз.

Буни қандай қилиб тўғри ташкил этиш керак? Бизни қандай солиқ оқибатлари кутади?

Бундан ташқари, ходим ва раҳбарга норма доирасида тўланган компенсацияга даромад солиғи солинмаслиги тушунарли. Бироқ биз жисмоний шахс ЁММ ва газга тўлов кўринишида, корпоратив пластик карточкадан фойдаланиб олинган даромадларга ЖШДС солмаслигимиз мумкинми? Биз ходимга унинг харажатларига корпоратив карточка воситасида ҳақ тўлаш йўли билан компенсация тўлай оламизми?

 

– Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомда (АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 1470-сон Низом) белгиланишича, корпоратив банк карталаридан савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида товарлар, ишлар ёки хизматларга ҳақ тўлаш учун фойдаланилади. Карта ходимга ҳисобот топшириш шарти билан берилади, у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилиши керак. ЁММ ва сиқилган газга корпоратив банк картасига асосан ҳақ тўланганда унинг сақловчиси 10 кундан кечиктирмаган ҳолда сарфланган маблағлар тўғрисида бухгалтерияга ҳисобот тақдим этиши шарт, унга товар ҳисобварақлари ва квитанцияларнинг асл нусхалари илова қилинади.

Хизмат мақсадларида фойдаланиладиган, корпоратив карточка воситасида ҳақи тўланган шахсий автомашиналар учун ЁММ ва сиқилган газ харажатлари иш ҳақидан қопланиши ёки қопланмаслиги мумкин. Улар ушланмаган тақдирда ходимда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган, моддий наф тарзида олинган даромад юзага келади (Солиқ кодексининг 177-моддаси, бундан кейин – СК). Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган ташкилотда ушбу харажатлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (СКнинг 147-моддаси 9-банди). Ягона солиқ тўлови тўловчисида солиқ оқибатлари мавжуд эмас, чунки харажатлар ЯСТ ҳисоб-китоби пайтида ҳисобга олинмайди.

Шахсий транспортдан хизмат мақсадларида фойдаланадиган ходимларнинг харажатларини қоплаш учун қонун ҳужжатларида Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон Қарорига 3-илова) билан белгиланадиган компенсация тўловлари назарда тутилган. Компенсация нақд пул билан тўланади ёки иш ҳақи пластик карточкасига ўтказилади, бироқ корпоратив пластик карточка воситасида тўланиши мумкин эмас, чунки корпоратив банк картасига унинг сақловчисига тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия­лар, нафақалар, стипендиялар ва дивидендларни ўт­казишга, шунингдек ундан нақд пул берилишига йўл қўйилмайди (1470-сон Низомнинг 11-банди).

Нормалар доирасидаги компенсацияга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди, чунки улар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (СКнинг 171-моддаси). Нормадан ортиқча бўлса – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритиладиган компенсация тўловлари сифатида ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (СКнинг 174-моддаси 11-банди).

 

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 985 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика