Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 20 / Ишбилармонлик муҳити

Банкдан кўмак олган ҳолда

Ўзбекистон Марказий банки 6 майда «Туркистон» саро­йида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари учун бизнес анжумани ўтказди. Ундан мақсад Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони1 (бундан кейин – Президентнинг ПФ-4609-сон Фармони) ва мамлакат раҳбарининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори2 (бундан кейин – Президентнинг ПҚ-2164-сон Қарори) моҳиятини етказишдир. 

 

– Президентнинг апрель ойидаги ушбу фармон ва қа­рори Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш учун ишбилармонлик муҳитини яхшилашга йўналтирилган, – деб таъкидлади Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсий масалалар қўмитаси аъзоси Раҳимахон Қўрғонова. – Мамлакатимизда шу жумладан банк соҳасида кичик бизнес субъектлари учун турли имтиёзлар ва преференцияларни назарда тутадиган 9 қонун ва 24 меъёрий ҳужжат қабул қилинган. Хусусан, 1 июлдан бошлаб гаров реестри юритилади. Унда тадбиркор кредитор олдида кафил бўлган гаровдаги мол-мулк қайд этилади. Енгил ва озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари саноати учун кичик корхоналарнинг ходимлари энг юқори миқдори кўпайтирилди. Назорат қилувчи органларга ҳисобот топшириш таомиллари соддалаштирилди, уни электрон шаклда топшириш тизимлари жорий этилди, кичик бизнес вакилларига Давлат хизматлари ягона портали (my.gov.uz) орқали интерфаол хизматлар кўрсатиляпти. Президентнинг ПҚ-2164-сон Қарори билан интерактив хизматларни  жорий этиш бўйича  лойиҳалар рўйхатини янада кенгайтириш режалаштириляпти.

Кичик ва хусусий бизнес субъектлари учун интерфаол хизматлар тўғрисида Савдо-саноат палатасининг раиси Алишер Шайхов ҳам сўзлаб берди. У шу йилнинг 1 июнидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шу жумладан маҳаллий ҳокимият органларининг тадбиркорлик субъектлари билан муносабатларини тартибга соладиган, уларнинг расмий веб-сайтларида чоп этилмаган меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка тортиш чораларини қўллаш тақиқланганлигини эслатиб ўтди.

Шунингдек бизнес анжуманида кредитлаш масалаларига эътибор қа­ратилди.

Президентнинг охирги қа­рорларида ушбу соҳада янгиликлар назарда тутилган. Чунончи, Президентнинг ПФ-4609-сон Фармонида махсус Жамғарма ҳисобидан имтиёзли кредитлар олишни хоҳлайдиган кичик бизнес субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларининг аризаларини кўриб чиқиш муддати уч кунгача қисқарди – илгари у 10 кундан 20 кунгача қадарни ташкил этарди.

Бизнес анжумани иштирокчилари Марказий банк ўз бошқарувининг қаро­ри (АВ томонидан 27.12.2013 йилда 2546-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга кредитлар бериш ва уларни сўндириш муддатларига тааллуқли тегишли ўзгартиришлар киритганлиги хусусида хабардор қилинди. Энди илгари ушбу тоифада қайд этилмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда оилавий корхоналар ҳам кредитлаш объектларига киритилди. Маблағлар кредитланаётган тадбирнинг ўзини ўзи қоплашини ҳисобга олган ҳолда берилади. Чунончи, қарз олувчи ўз фаолиятини бошлаши учун айланма маблағларни шакллантириш ва инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланмасини ишлаб чиқишга қарз маблағлари энди 12 ой муддатгача даврга берилади (илгари инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга кредит 5 йил муддатга берилган). Айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар бериш муддатлари 18 ойгача кўпайтирилди; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар бериш муддати 24 ой муддатгача қисқартирилди.

Тадбирда ёш тадбиркорларни кредитлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Банклар инвестиция портфели мониторинги департаментининг директори Азамат Қосимовнинг таъкидлашича, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати коллежлар битирувчиларини қўллаб-қувватлаш дастурини амалга ошира бориб, уларни ўз бизнесини очишга кредитлар олиш учун бизнес режаларини тузишга ўргатяпти.

Анжуманда бизнеснинг ижти­моий масъулияти, аҳолининг бандлигини таъминлашда унинг ўрни масалалари ҳам муҳокама қилинди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Танзила Норбоева мамлакат тадбиркорларини қўллаб-қувватлашга федерациянинг ҳиссаси тўғрисида сўзлаб берди, ходимларнинг ҳам, иш берувчиларнинг ҳам ҳуқуқларини кафолатлайдиган меҳнат қонунчилиги меъёрларига тўхталди. У касаба уюшмалари аъзолари болаларининг ёзги оромгоҳларда дам олишига эътибор берилиши, меҳнат жамоалари учун концертлар, меҳнаткашларнинг рес­публикадаги соғломлаштириш санаторийларида дам олишини ташкил этиш тўғрисида эслатди.

Бизнес анжуманида иштирок этувчи тадбиркорлар ташкилотчиларга ўзларини ташвишлантирувчи саволлар билан мурожаат қилдилар. Масалан, «Чорипласт» МЧЖ раҳбари Жаҳонгир Усмонов тадбиркорлар янги солиқ имтиёзларини олиш-олмасликлари билан қизиқди. Шунингдек у Давлат хизматлари ягона порталига автомобилларни харид қилишга электрон навбат жорий этилиши тўғрисида сўради.

Унга жавоб бераркан, Алишер Шайхов ҳозир 2015 йилда солиқ имтиёзлари берилиши тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш иши олиб борилаётганлигини маълум қилди. Агар тадбиркорлар бундай тадбирларда иштирок этиб, ўз истак-хоҳишларини айтсалар, улар албатта кўриб чиқилади. Мамлакат бизнес доиралари жамоат бирлашмасининг раиси автомобилларни харид қилишга электрон навбат жорий этилиши хусусида ишонтирди, зеро электрон ҳукуматнинг асосий вазифаси – ушбу масалада ҳам аҳолининг давлат билан алоқа боғламасдан ҳамкорлик қилишини йўлга қўйишдир.

Бизнес анжумани доирасида банк хизматлари кўргазмаси бўлиб ўтди, у тадбиркорларни Ўзбекистон банклари тақдим этаётган бизнесни ривожлантириш имкониятлари, уларнинг кредит линиялари ва интерфаол хизматлари билан таништирди.

Учрашув якунидаги республика санъат усталарининг концерти иштирокчиларнинг кайфиятини янада оширди.

 

17.04.2014 йилдаги ПФ-4609-сон.

215.04.2014 йилдаги ПҚ-2164-сон.

 

Ольга КИРЬЯКОВА,

мухбиримиз.

Муаллиф олган суратлар.

Прочитано: 963 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика