Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 20 / Ахборот-коммуникация технологиялари

Онлайн режимидаги бизнес

Мамлакатимизда электрон тўловлар тизимини янада ривожлантириш, уларнинг турини кенгайтириш, электрон тижорат учун қулай шароит яратиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ахборотлаштириш ҳамда компьютерлаштиришни кенгайтириш имконини берадиган дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаётган «SSP-Maroqand» унитар корхонаси бу борада катта ҳисса қўшмоқда. 

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этилган «SSP-Maroqand» унитар корхонасининг асосий вазифаси тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, мамлакатимиз тадбиркорлари ва хорижий ҳамкорлар ўртасида ўзаро ман­фаатли алоқаларни йўлга қўйиш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга кўмаклашишдан иборатдир. Шунингдек, бу ерда электрон тўлов тизимлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун турли дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, электрон тижоратни ривожлантиришга доир ишлар олиб борилмоқда.

«SSP-Maroqand» унитар корхонаси директори С.Мирзаевнинг таъкидлашича, «SMS-To'lov» электрон тўловлар тизимида тақдим этилаётган хизматлар тури муттасил ортиб бормоқда. Жумладан, товар етказиб берувчи ва хизмат кўрсатадиган корхоналар билан қарийб 60 шартнома имзоланди. Энди бу товар ва хизматларни электрон тўлов воситасида харид қилиш мумкин. Жорий йилдан бошлаб ушбу электрон тизимдан фойдаланувчилар суғурта хизматлари тўловларини ҳам тўлаши мумкин. Тўловларга реал вақт режимида ишлов беришни тўлиқ автоматлаштириш, коммунал хизматлар таъминотчиларини банк тизими, биллинг тизимлар билан интеграциялаштириш таъминланмоқда. Ушбу тизим мобил телефон, шахсий компьютернинг веб-интерфейси орқали электрон тўловларни амалга ошириш имконини беради. Тўловлар хавфсизлиги «UNICON.UZ» илмий-техника ва маркетинг тадқиқотлари марказининг тегишли ишланмалари ёрдамида таъминланмоқда.

Эндиликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш давлат божини «SMS-To'lov» электрон тўловлар тизими орқали тўлаш мумкин. Мазкур янги интерактив хизмат тадбиркорлик имкониятларини кенгайтириш, рўйхатга олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва тезлаштириш, фаолиятини энди йўлга қўяётган тадбиркорлар учун барча зарур ҳужжатларни олишга кўмаклашади.

«SSP-Maroqand»нинг бошқа ишланмалари, жумладан, янги «Мобил коммунал инспектор» электрон тизими ҳам эътиборга лойиқ. Ушбу инновацион тизим тижорат банклари ходимларига аҳолидан коммунал хизматлар учун тўловларни реал вақт режимида нақд пул ва пластик карточка орқали қабул қилишни ташкил этиш, шунингдек, чакана савдо шохобчаларида товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини беради. Айни пайтда тизим пойтахтимизнинг Юнусобод ва Учтепа туманларида, Самарқанд шаҳрида синовдан ўтказилмоқда.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 743 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика