Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 20 / Амалий бухгалтерия

Яхлит ва сақланган ҳолда қайтарилсин

Хом ашёни сақлаш шартномасига кўра хўжалик юритувчи субъектлар товар-моддий бойликларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштиришлари керак.

Хом ашёни сақлашга қабул қилиш ва уни бериш пайтида юкхатлар, ҳисобварақ-фактуралар ва тегишли ишончномаларни қўшимча тарзда расмийлаштириш лозимми ёки ТМБни қабул қилиш-топшириш далолатномаси етарлими?

 

– Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомда1 назарда тутилишича, корхоналар томонидан амалга оширилаётган барча хўжалик операциялари уларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим. Ушбу ҳужжатлар улар асосида бухгалтерия ҳисоби юритиладиган бирламчи ҳисоб ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади.

Материалларни четга беришга юкхат унинг ҳудудидан таш­қарида жойлашган ўз корхонаси хўжаликларига ёки чет ташкилотларга шартномалар ва бошқа ҳужжатлар асосида моддий бойликларни беришни ҳисобга олиш учун қўлланади. Юкхатни ТМБни сақлашга бераётган корхона («Юк берувчи») расмийлаштиради. Юкхат чет ташкилотга («Сақловчи») сақлаш учун берилган ТМБни унинг ҳисобида акс эттириш учун асос ҳисобланади. Бундан ташқари, юкхат ТМБни юк берувчидан сақловчига етказиб берадиган транспорт воситасининг ҳайдовчисига зарур. Ҳайдовчи учун ташиш йўлида милиция ходимлари текширган тақдирда у ташиётган юкнинг (номи ва миқдори бўйича) легитимлигини тасдиқлайдиган ҳужжатдир (Йўл ҳаракати қоидалари2 3.1-банди).

Ишончнома – корхона томонидан шартнома ва бошқа битимлар бўйича етказиб берувчилардан ТМБни олиш учун ишончли шахсга берилган ёзма ваколат (Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низом3). Уни ТМБ олаётган субъект расмийлаштиради.

Агар битим натижасида мулк ҳуқуқи берилса (реализация, текинга бериш ва бошқалар), ҳисобварақ-фактура ёзилади.

ТМБ сақлашга берилганда мулк ҳуқуқи юк берувчида сақланиши сабабли, у ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмайди. Сақловчи фақат сақлаш хизматлари қийматига унга ҳисобварақ-фактурани тақдим этади.

Қайтариш чоғида сақловчи унга сақлаш учун берилган ТМБни қайтаришга далолатнома тузади.

Шу тариқа, сақлаш шартномаси доирасида ТМБни бериш ва қайтариш операциялари қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат, ишончнома, ТМБни қайтариш далолатномаси билан расмийлаштирилиши керак.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2ВМнинг 11.12.2000 йилдаги 472-сон Қарори билан тасдиқланган.

3Молия вазирининг АВ томонидан 27.05.2003 йилда 1295-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

 

Мария САБИРОВА, экспертимиз.

Прочитано: 904 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика