Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 20 / Солиқ солиш

Йўналишлар кўп – ҳисоб-китоб битта

Корхонамиз ишлаб чиқариш, улгуржи савдо билан шуғулланади, воситачилик хизматлари кўрсатамиз. Ўзимиз ишлаб чиқарган маҳсулот асосан экспорт қилинади. Ўтган йили маҳсулот реализация қилишдан тушум 880 000 минг сўмни ташкил қилди, шу жумладан экспортга сотишдан – 830 000 минг сўм, улгуржи савдо бўйича – 1 290 000 минг сўм, воситачилик хизматлари – 55 000 минг сўм. Солиқ инспекцияси ЯСТ бўйича иккита ҳисоб-китоб топширишни талаб қилди. Биринчиси – тайёр маҳсулотни реализация қилиш ва воситачилик хизматларидан тушум бўйича, иккинчиси – улгуржи савдодан тушум бўйича, бунда экспорт бўйича имтиёзни улгуржи савдо кўрсаткичларига татбиқ этиб бўлмаслигини рўкач қилди. Бундан ташқари, улгуржи савдо бўйича ЯСТ бўнак билан олинади ва тўланган ҳисобланади. ДСИнинг битта ҳисобот (унда фаолиятнинг барча турлари алоҳида устунларда қайд этилади) ўрнига иккита ҳисобот топшириш ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот экспорти бўйича имтиёз қўллаш тўғрисидаги талаби қанчалик қонуний?

Виктория Бекирова,

бош бухгалтер.

 

– ЯСТ бўйича сизни қизиқ­тираётган имтиёз Президентнинг 5.06.2000 йилдаги ПФ-2613-сон Фармони билан бел­ги­ланган. Унинг биринчи бандига кўра ЯСТ ставкалари фаолиятнинг барча турларида умумий сотиш ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган ва эркин алмаштириладиган валютага сотилган товарлар, ишлар, хизматлар экспортидаги (ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган жойдан қатъи назар) улушига боғлиқ ҳолда пасайтирилади:

экспорт улуши 15%дан 30%­гача миқдорда бўлганида – ЯСТнинг белгиланган ставкалари 30%га;

экспорт улуши 30 фоиз ва ундан кўпроқ фоиз бўлганида – 50%га камайтирилади.

Имтиёз савдо-воситачилик кор­хоналарига, шунингдек ЭАВга хом ашё маҳсулотлари – пахта толаси, ип газлама калаваси, линт, нефть, нефть маҳсулот­лари, газ конденсати, табиий газ, электр энергияси, қимматбаҳо, рангли ва қора металлар экспорт қилувчи ишлаб чиқариш корхоналарига татбиқ қилинмайди.

Агар ўзи ишлаб чиқарган (саналган хом ашё маҳсулотларига кирмайдиган) маҳсулот экспортининг улуши умумий сотиш ҳажмининг 15%идан ошса, ЯСТ ставкасини камайтириш корхона фаолиятининг барча турларига, шу жумладан улгуржи савдога татбиқ этилади.

Солиқ органларига фаолиятнинг барча турларига бўл­ган ҳолда умумий тушум бў­йича Ягона солиқ тўловига доир битта ҳисоб-китоб (010-сатр) тақдим этилади. Ҳисоб-китобга 6-илова «Экспорт улушига боғлиқ ҳолда ягона солиқ тўлови ставкасига тузатишлар киритиш» (бундан ке­йин – 6-илова) тўлдирилаётганда 010-сатрда товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан умумий тушум кўрсатилади (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 010-«Жами» устуни кўрсаткичи кўчирилади). Фоизларда ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушумнинг салмоғи (6-илованинг 040-сатри) тушумнинг умумий ҳажмида ҳисобланади. 6-иловага изоҳда кўрсатилганидек, умумий сотиш ҳажми деганда фаолиятнинг барча турларидан олинган соф тушум суммаси тушунилади. Бинобарин, 6-илованинг 060-сатри бўйича ЯСТнинг тузатилган ставкаси ҳар бир фаолият бўйича (сизнинг ҳолатингизда – ишлаб чиқариш, воситачилик хизматлари, улгуржи савдо) ЯСТ белгиланган ставкаларидан келиб чиқиб аниқланади. Экспортнинг улушига боғлиқ ҳолда ставкани пасайтириш кўринишида имтиёзга эга бўлган корхоналарда ЯСТ ҳисоб-китоби 0801-сатрига фаолиятнинг барча турлари бўйича пасайтирилган ставкалар кўчирилади.

Улгуржи савдо бўйича тў­ланган ЯСТнинг бўнак тўлов­лари солиқ органларига ЯСТнинг иккита ҳисоб-китобини топшириш учун асос ҳисоб­ланмайди.

 

Таҳририятдан. ЯСТга доир ҳисоботни тайёрлаш ҳақида «СБХ»нинг 21.01.2014 йилдаги 3 (1015) ва 8.04.2014 йилдаги 14 (1026)-сонларида батафсил сўз юритилган.

Мария САБИРОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 1121 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика