Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 10 / Амалий бухгалтерия

Ижод пенсия нималигини билмайди

Президентнинг 26.12.2013 йилдаги Фармони билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича энг кам пенсиядан ошмайдиган даромад оладиган пенсионерларга тўлиқ пенсия тўлашга рухсат берилди. Бизнинг пенсионер муаллифларимиз бор, уларга гонорар ёзамиз. Президентнинг ушбу Фармони уларга татбиқ этиладими? Агар татбиқ этилса, уни қандай тартибда бажариш керак? Ишламайдиган пенсионерларга муаллифлик ҳақи тўлайдиган таҳририят олдида қандай мажбуриятлар юзага келади?

Реклама нашрининг бош бухгалтери.

 

Офисни яхши ҳолатда тутиб туриш учун унда ҳамма вақт бирор нарсани бўяш, тўғрилаш, ниманидир янгилаш керак. Яқин вақтгача бизда бу иш билан электрик шуғулланарди, уни пенсияга кузатдик. Янги электрикни ёлладик, бироқ у бундай ишларни бажара олмяпти. Пенсионер – собиқ электригимиз офисимизга хизмат кўрсатиб боришга ҳозир ҳам тайёр.

Биз у билан Президентнинг 26.12.2013 йилдаги ПФ-4589-сон Фармонида назарда тутилган шартларда ҳамкорлик қила оламизми?

МЧЖ бухгалтери.

 

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон, бундан кейин – Қонун) 53-моддасига мувофиқ ишлаб турган пенсионерларга пенсиялар уларнинг иш жойида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.

Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғри­сидаги низомга1 (бундан ке­йин – 2222-сон Низом) кўра ишлаётган пенсионерларнинг алоҳида тоифаларига пенсиялар уларнинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тўланади:

а) бошқа оила аъзоларига (васийликка олинганларга) бо­қувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи ишловчи фуқа­роларга (васийларга);

б) хусусий (якка тартибда) тадбиркорлик билан шуғул­ланувчи ҳамда деҳқон хўжа­ликларида ишловчи пенсионерларга.

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузган фуқа­роларга:

● бир ойга ва ундан кўп муддатга тузилганда, пенсия уларнинг иш жойида тўланиши керак;

● қисқа муддатга, масалан 1, 3 кун ва 10 кунга қадар тузилганда, пенсия уларнинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси­нинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қонун ҳужжатлари­да назарда тутилган миқдорда тўланади;

● фан, адабиёт, санъат асарларини яратганлик учун ҳам муаллифлик ҳақи тарзида гонорар, ҳақ ва бошқа даромад олувчиларга пенсия уларнинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда тўланади.

Ишга қабул қилинганда ва меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси тузилганда, уларнинг муддати ва шартларидан қатъи назар, пенсия тўловлари қуйидаги ҳолларда тўлиқ тўхтатилади:

а) Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд ташкилотнинг тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин муддатидан олдин пенсия тайинланган ишсизлар умумий белгиланган ёшга (эркаклар – 60 ёш, аёллар – 55 ёш) етгунга қадар ишга қабул қилинганда (фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганда);

б) 1994 йил 1 июлгача (Қонун кучга киргунига қадар) белгиланган муддат хизмат қилгани учун пенсиялар тайинланган шахслар, ёшга доир имтиёзли ёхуд умумий тартибда пенсия олиш ҳуқуқига эгалик қилишдан олдин ишга қабул қилинганда (фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганда).

Ташкилот раҳбарлари пенсионер ишга қабул қилинганлигини (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганлигини), пенсионернинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига (пенсияни тайинлаган бўлса, мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларига, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасига) 5 кунлик муддатда хабар беришлари ва ишга қабул қилинганлик тўғрисида буйруқ кўчирмасини (фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг нусхасини) тақдим этишлари шарт.

Пенсионер (оиланинг бошқа аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчидан ташқари) ишга қабул қилинганда (фуқаролик-ҳуқу­қий шартнома тузилганда) пенсия тайинлаган идорага (ўзи­нинг яшаш жойи бўйича) ҳам хабар бериши шарт.

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғриси­да низомнинг2 164-бандига кўра пенсия миқдорининг ўзга­ришига ёки пенсия тўлаш­нинг тўх­татилишига сабаб бўла­диган ҳолатлар юз берган тақдирда (ишга кириш, оила аъзолари таркибининг ўзгариши, тўлиқ давлат таъминотига ўтиш ва шу кабилар) пенсия олувчи 10 кун муддатда бу ҳақда ўзига пенсия тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига маълум қилиши шарт.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бошланганлиги тўғ­рисида Пенсия жамғармаси бўлимига ўз вақтида хабар берилмаслиги муносабати билан пенсиянинг ноқонуний олинган суммаси пенсионер ёки қонуний вакил (ота-она), шунингдек ишонч билдирилган (пенсионернинг вафоти ҳолати қасддан яширилган тақдирда) томонидан қайтарилиши керак.

Қуйидаги тоифалардаги ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда (100 фоиз) тўланади:

а) уруш ногиронлари ва қатнашчиларига, шунингдек уларга тенглаштирилган шахс­лар;

б) Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий хизматни ўтаган ёки фронт орқасида ишлаган шахслар;

в) I ва II гуруҳ ногиронлари;

г) Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқаролар;

д) фуқаролар йиғинлари ва маҳаллаларнинг раислари;

е) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи пенсионер аёллар – ёшга доир пенсияни олганда.

Президентнинг Фармонига асосан 2014 йил 1 январидан бошлаб қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан (Президентнинг 2.12.2013 йилдаги ПФ-4582-сон Фармонига кўра у 187 970 сўмни ташкил қилади) паст даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда, агар даромадлар (шу жумладан гонорарлар) фу­қаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича олинган тақдирдагина тўланади. Меҳнат шартномалари бўйича ишлаётган шахсларга пенсия 50% миқдорида тўланади (бундан тўлиқ миқдорда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган пенсионерлар мустасно). Шуни унутмаслик лозимки, Меҳнат кодексининг 155-моддасига кў­ра, меҳнат ҳақининг энг кам миқдори Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг3 биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. У энг кам ойлик иш ҳақининг 2,476 миқдори, яъни айни пайтда 237 955,98 сўмни ташкил қила­ди.

Пенсионер томонидан фуқа­ролик-ҳуқуқий тусдаги шарт­номалар бўйича олинадиган барча даромадларни пенсия миқдорига оид ҳуқуқни белгилаш учун қўшиш керак. Пенсия жамғармаси бўлими пенсионернинг даромадларини иш берувчилар ва пенсионерларнинг ўзлари тақдим этадиган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларнинг нусхалари асосида қўшишлари керак. Пенсионернинг даромадлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш учун жавобгарлик пенсионерларнинг ўзларига юклатилади.

Бунда пенсионер муайян ишлар ёки хизматларни бажаришга шартнома (меҳнат шарт­номаси, ёллаш шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома) тузмаган ҳолда тўланадиган бир марталик тўловлар (масалан, пенсионер фахрийга байрамлар учун мукофотлар) унинг пенсия миқдорига таъсир кўрсатмайди.

 

1МВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, МХХ ва ДБҚнинг АВ томонидан 30.04.2011 йилда 2222-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова.

3ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон Қарори билан тасдиқланган.

 

Зафаржон ХЎЖАЕВ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг пенсиялар тайинлаш услубиятини такомиллаштириш ва фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш
бўлими бошлиғи.

Прочитано: 2509 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика