Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 10 / Бизнинг маслаҳатлар

Бино бузиладиган бўлса

Корхонамизнинг асосий фаолият тури ишлаб чиқариш тусига эга бўлмаган кўчмас мулкни ижарага бериш (ХХТУТ 83200). Фирма балансида икки қаватли бино мавжуд. Хусусий фирмамиз ЯСТ тўловчи бўлиб, 30%лик ставкада ЯСТ тўлаб келмоқда. Вазият тақозоси билан бугунги кунда балансимиздаги бинонинг бузилиши тўғрисида қарор қабул қилиниб, у бузиладиган бўлди. Ушбу вазиятда бизда қуйидаги саволлар юзага келди:

1. Корхонанинг асосий воситаларини тугатишдан олинадиган даромадларига, яъни бино бузилишидан олинадиган даромадга солиқ солинадими?

2. Корхонамиз бинонинг бузилишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттиради?

А.Аҳмаджонов,

хусусий фирма бухгалтери.

 

1. Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромадни аниқлаш тартиби 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг (молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 53-бандида келтирилган.

Унга кўра асосий воситалар объектларининг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг қолдиқ (баланс) қийматини, асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган билвосита солиқлар ва харажатларни чегириб ташлаш орқали аниқланади.

Асосий воситалар объектларининг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлашда илгари қайта баҳоланган асосий воситалар объектларини қўшимча баҳолаш суммаси, мазкур асосий воситалар объектини илгариги қўшимча баҳолашлар суммасининг илгариги арзонлаштиришлар суммасидан ошиб кетиши «Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти бўйича захира сармоясини бирйўла камайтириш билан асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилади.

Солиқ кодексининг 355-моддасига кўра ягона солиқ тўлови солиш объекти бўлиб товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда (ҚҚС тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум ва Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар ҳисобланади.

Солиқ кодексининг 356-моддаси 6-бандига асосан маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови (скидка) тариқасида ва асосий воситаларни тугатишда уларнинг илгари қайта баҳолашлардаги қийматининг камайиши суммасидан ортган қисми ҳисобига олинган бошқа даромадлар чегириб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ялпи тушум ЯСТ учун солиқ солинадиган базадир.

Солиқ кодексининг 356-моддаси 7-бандига асосан тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни реализация қилишдан ёки тугатишдан олинган даромадлар чегириб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ялпи тушум ЯСТ учун солиқ солинадиган базадир.

Шу тариқа, cиз асосий воситаларни тугатиш (ҳисобдан чиқариш)да юқорида баён этилганларни ҳисобга олиб иш кўришингиз лозим бўлади. Яъни Солиқ кодексининг 144-моддасига асосан солиқ солиш мақсадида бинолар ва иморатлар учун амортизациянинг йиллик энг юқори нормаси 5% миқдорида белгиланганлигидан келиб чиқиб, cизнинг ҳолатингизда бузиладиган бинога амортизация тўлиқ ҳисобланган бўлса, уни бузишдан олинган даромад ЯСТ бўйича солиқ солиш базасига киритилмайди. Агар бузиладиган бинога амортизация тўлиқ ҳисобланмаган бўлса, 5-сон БҲМСда ўрнатилган тартибда аниқланган молиявий натижадан келиб чиқиб, ушбу даромадга белгиланган тартибда солиқ ҳисобланади.

2. Агар корхонага қарашли бино асосий воситалар таркибига ўтказилган (0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар» ҳисобварағи), амалда фойдаланилган (амортизация ҳисоблаб ёзилган), кейинчалик уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, уни бузиш харажатларини бинони тугатиш (чиқиб кетиш) харажатлари сифатида акс эттириш керак.

Ушбу ҳолда бинони бузиш бўйича пуд­ратчининг харажатлари қуйидаги проводка билан акс эттирилади:

Дебет 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

Кредит 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар».

 

Жавоблар «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти

эксперти Ғуломжон Тўлаганов томонидан тайёрланди.

 

Прочитано: 944 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика