Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 10 / Амалий бухгалтерия

Валютанинг ҳаммаси ҳам сотилавермайди

Йирик корхона ўзининг маҳсулотини ЭАВга экспорт қилади. Яқинда у ишлаб чиқаришни модернизациялашга АҚШ долларида кредит олди. Бухгалтер сўндириш суммасини мажбурий сотиш тўғрисидаги ҳисоботда камайтириш сатрида кўрсатмоқчи, бунда мажбурий сотиладиган валюта тушуми суммаси минусли бўлиши равшан. Демак, экспортдан олинган тушум мажбурий сотилмайди.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига мувофиқ валютани сотиш тушум келиб тушган санадан бошлаб 5 банк кунидан кечиктирмай амалга оширилади, мажбурий сотиш тўғрисидаги ҳисобот эса ойига 1 марта топширилади. Яъни минусли қиймат (валютани сотмаслик) тўғрисида биз фақат ҳисоботни тайёрлаш чоғидагина биламиз.

Банк биз сотган валютани ҳисобот натижаларига кўра қайтариши керакми ёки бундай вазиятларда хабардор қилишнинг бирор-бир тартиби борми?

Корхона реализация қилишдан валюта тушуми келиб тушадиган иккита турли банкда иккита валюта ҳисобрақамига эга, мажбурий сотиш тўғрисидаги электрон ҳисоботда эса битта ваколатли банк кўрсатилади. Биз ҳисоботни тўғри тўлдиряпмизми?

Ҳусниддин.

 

– Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарорига 1-илова, бундан кейин – 245-сон Тартиб) мувофиқ мажбурий сотилиши керак бўлган хорижий валютадаги тушум:

● Ўзбекистон Республикаси ташқа­рисида божхона тартиботлари, юкларни транспортда ташиш, суғурталаш, экспедиция қилиш, воситачилик ҳақи, хорижий банкларнинг ва Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларининг кредитлари учун фоизлар, шу жумладан кафилларнинг фоизлари (муддати ўтказиб юборилган ва муддати кечиктирилган қарзлар бўйича фоизлар бундан мустасно) бўйича контрактларга мувофиқ хорижий валютада тўланган харажатлар миқдорига;

● янги қурилиш, фаолият кўрсатиб турган ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилаш юзасидан валютадаги кредитлар учун асосий қарз тўлиқ қайтариб бўлингунгача бўлган даврда, асосий қарзни қайтаришга жорий тўловлар бўйича йўналтирилаётган маблағлар суммасига камаяди.

Худди шу преференциялар Президентнинг «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг (26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон) 6-бандида назарда тутилган. 2012 йил 1 апрелдан бошлаб янги қурилиш, мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва технологик янгилашга валюта кредитлари бўйича асосий қарзни қайтаришга жорий тўловлар бўйича йўналтириладиган валюта тушуми қисмини ваколатли банкларга мажбурий сотишдан асосий қарз батамом тўлаб бўлинадиган муддатга қадар озод қилинган.

245-сон Тартибга мувофиқ хорижий валютадаги тушумни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва ваколатли банкларга мажбурий тартибда сотувчи корхоналар ўзлари жойлашган жойдаги солиқ органларига унинг миқдори ҳисоб-китобини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача ҳар ойда 245-сон Тартибга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этадилар (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида варақларда, 100 ва 50 фоиз мажбурий сотиш бўйича алоҳида). Ушбу ҳисоб-китобга кўра йил бошидан кам сотилган (ҳисоб-китобнинг 7-сатри) ёки ортиқча сотилган (8-сатр) валютадаги тушум суммаси чиқарилади.

Сиз бир нечта банкда очилган барча валюта ҳисобварақларига олинган, мажбурий сотиладиган валюта тушуми ҳисоб-китобини юритишингиз керак.

Кейинги даврда валюта тушуми олинганда сиз, кам сотилган ёки ортиқча сотилган валютани ҳисобга олган ҳолда, ваколатли банкка уни мажбурий сотишга топшириқнома (245-сон Тартибга 2-илова) беришингиз мумкин.

 

Мария САБИРОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 3718 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2015-05-16 20:41:38, Гость_Ербол Джиенбаев!:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика