Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 10 / Бизнинг маслаҳатлар

Товар бошқа, материал бошқа

ЯСТ тўловчи корхонамиз балансимизда мавжуд бўлган ишлаб чиқаришда фойдаланилмайдиган айрим материалларни бошқа бир корхонага текинга беришга қарор қилди. Мазкур ҳолатда биз текинга берилган материалларнинг таннархидан келиб чиқиб, унга ягона солиқ тўлови солишимиз керак бўладими?

Эшитишимизча, товарларни таннархдан ёки уларни харид қилиш нархидан паст нархларда реализация қилганимизда, шунингдек товарларни текинга берганимизда солиқ солинадиган тушумга ушбу товарлар таннархи ёки уларни харид қилиш нархини киритишимиз керак экан. Шу тўғрида аниқ тушунча берсангиз.

Абдувоҳид Қурбонбоев, МЧЖ раҳбари.

Самарқанд вилояти.

 

– Солиқ кодексининг 355-моддасига асосан ялпи тушум солиқ солиш объекти бўлиб, солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда (қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум киритилади.

Дарҳақиқат, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум деганда товарларни таннархидан ёки олиш баҳосидан паст баҳоларда реализация қилувчи, шунингдек товарларни текинга берувчи юридик шахслар учун – товарлар таннархи ёки уларни олиш баҳоси тушунилади. Бунда баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу норма экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текинга бериладиган товарларга татбиқ этилмайди.

Солиқ кодекси 355-моддасининг мазкур қоидаси фақат 2900-ҳисобварақда ҳисобга олинадиган товарларга татбиқ этилиб, корхонанинг бошқа активларини, шу жумладан 1000-ҳисобварақда ҳисобга олинадиган материалларни текинга бериш ёки таннархидан паст нархда реализация қилишга татбиқ этилмайди.

Шунингдек, Солиқ кодексининг талабларига кўра, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум таркибига бошқа даромадлар ҳам киритилади. Шу жумладан, товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган бошқа даромадларга асосий воситалари ва бошқа мол-мулки чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар киради (Солиқ кодекси 355-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди, 132-моддаси биринчи қисмининг 1-банди).

Демак, асосий воситалар ва бошқа мол-мулк чиқиб кетганда солиқ солинадиган тушумга уларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад киритилади ва Солиқ кодексининг 133-моддасига кўра, чиқиб кетишдан олинган даромад шундай даромад ҳисобланиб, у бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Сабаби, Солиқ кодексининг 133-моддасига кўра, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган фойда асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромаддир.

Хусусан, асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объектларининг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объектларининг илгариги қайта баҳолашлардаги ортган суммасининг ушбу асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объекти қийматининг илгариги қайта баҳолашлардаги камайиши суммасидан ортган қисми асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилади.

Тегишинча, агар юқорида қайд этилган операциядан зарар кўрилган бўлса, ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида у ҳисобга олинмайди.

 

Жавоблар «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти

эксперти Ғуломжон Тўлаганов томонидан тайёрланди.

 

Прочитано: 1006 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2014-03-13 17:12:40, Гость_:
Вопрос направлен в редакцию
Вопросы экономико-правовой тематики, связанные с деятельностью Вашей организации или личные, Вы можете задать:
1)    отправив электронное письмо в редакцию газет «Норма» и «НТВ» по адресам: gazeta@norma.uz; ntv@norma.uz;
2)    по телефону «Горячей линии» 200-00-59, если Вы являетесь пользователем информационно-поисковых систем «Norma», подписчиком газет «Налоговые и таможенные вести» и «Норма»;
3)    воспользовавшись сервисом «Мы отвечаем!» в интерфейсе программных продуктов «Norma».

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика