Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 10 / Солиқ солиш

Параметрлар тўғри келмаса

Кичик корхоналар экология бўйича ҳисобот топширадиларми? Улар учун 1-КВ шакли бўйича чораклик ҳисоботлар топшириш тартиби бекор қилинмаганми?

 

– Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармонининг 3-банди билан ўр­натилган тартибга мувофиқ, 2013 йил 1 январдан бошлаб микрофирмалар йиллик статистик ҳисобот тақдим этадилар, бунда статистика органлари ҳар чоракда тегишли фаолият йўналишлари ва соҳалари бўйича танланма ўрганишлар ўтказадилар.

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи турғун манбаларга эга ва уларда заҳарли чиқиндилар ҳосил бўладиган кичик корхоналар ва микрофирмалар 1-KB shakliga ilova (eko) шакли (Давлат статистика қўмитасининг АВ томонидан 15.11.2013 йилда 2523-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 115/6-илова) бўйича статистика ҳисоботини ўзлари жойлашган жойдаги (туман, шаҳар) статистика бўлимига ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органига 15 февралдан кечиктирмай тақдим этадилар.

Агар корхонангиз Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (11.10.2003 йилдаги 439-сон) кўра ходимлар сони бўйича микрофирма ҳисобланмаса, сиз 1-КВ шакли бўйича статистика ҳисоботини ҳар чоракда топширишингиз зарур.

Мария САБИРОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2383 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика