Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 10 / Солиқ солиш

Учиб кетиш ва учиб келиш куни

Суткалик пуллар (хизмат сафарида) ҳисоб-китобида учиш куни билан учиб келган кунларни бир кун деб ҳисоблаш қоидаси мавжудми? Бинобарин, агар ходим хизмат сафарига душанба куни учиб кетган, чоршанба куни қайтиб келган бўлса, бухгалтер суткалик пулларни 3 кун (душанба–сешанба–чоршанба) учун эмас, балки 2 кун учун тўлаши керакми? Бу ҳол қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинади?

Агар ходим хизмат сафарига ўзининг автомобилида борса, корхона тақдим этилган чеклар асосида унинг бензинга кетган харажатларини компенсациялаши мумкинми? Агар мумкин бўлса, компенсация меъёри мавжудми? Ёки корхона бензиннинг ҳақиқатдаги сарфига амал қиладими? Бундай тўлов жисмоний шахснинг даромади (меъёр доирасида ва меъёрдан ортиқча) ҳисобланадими? Агар ҳисобланса, унга қандай солиқлар солинади?

И.Ли, бош бухгалтер.

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқноманинг (МВ ва МАИМҚВнинг АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Йўриқнома) 6-бандига мувофиқ хизмат сафарига чиқиш куни бўлиб транспорт воситасини соат 24 гача жўнатиш куни, 00 соат ва ундан кеч вақт эса – кейинги сутка ҳисобланади, келиш куни бўлиб эса – транспорт воситасининг доимий иш жойига келиш куни ҳисобланади.

Бу эса хизмат сафарининг муддати йўлга чиқиш кунидан ҳисобланишини билдиради. Агар хизмат сафарига чиққан ходим душанбада соат 24.00 гача йўлга чиққан бўлса, хизмат сафарининг биринчи куни бўлиб душанба, чоршанба эса етиб келиш куни ҳисобланади. Яъни хизмат сафари гувоҳномасидаги белгиларга кўра хизмат сафари муддати – 3 кун.

Йўриқноманинг 10-бандига мувофиқ хизмат сафарига юборилган жойга бориш ва доимий иш жойига қайтиш билан боғлиқ бўлган йўл харажатлари хизмат сафарига юборилган ходимга умумий фойдаланиладиган транспортнинг барча турларида (ижарадаги ва тижорат транспорти ҳам киради) юриш (таксидан ташқари) қиймати миқдори қопланади. Шахсий автомобиль умумий фойдаланишдаги транспорт ҳисобланмайди.

Сизнинг ҳолатингизда раҳбар тақдим этилган чеклар асосида хизмат сафарига юборилган ходимнинг шахсий транспорти учун бензинга ҳақ тўлашга оид харажатларни тўлиқ қоплаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Солиқ кодекси (СК) 171-моддасининг 7-бандига кўра, юридик шахслар амалга оширган, тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хизмат сафари жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш учун, шу жумладан жой банд қилиш учун ҳақ тўлашни қўшган ҳолда ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди. Бироқ шуни эътиборга олиш лозимки, йўл ҳужжатлари бўлмаган тақдирда, компенсация тўловлари меъёри мавжуд. Улар темир йўл транспортидаги (агар темир йўл қатнови бўлмаса, шаҳарлараро автобусдаги) йўл ҳақи қийматидан ошмаслиги, бироқ авиачипта қийматининг 30%идан зиёд бўлмаслиги керак.

Бинобарин, агар қопланадиган харажатлар меъёрий белгиланган суммадан ошиб кетса, ошган сумма моддий наф тарзида жисмоний шахснинг жами даромадига киритилади ва унга умумбелгиланган тартибда ЖШДС солинади. Улар СКнинг 172-моддасида назарда тутилган тўловлар рўйхатига кирмайди ва уларга ижтимоий суғурта ажратмалари солинмайди.

 

Мария САБИРОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2469 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика