Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 10 / Бизнинг маслаҳатлар

Қарзни қайтаришда фарқ юзага келди

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида ишловчи корхонамиз таъсисчи билан қарз шартномасини тузди. Унга асосан таъсисчидан 23 500,4 минг сўмлик материалларни қабул қилиб олди. Бир йилдан ортиқ вақт ўтиб, бугунги кунда юқорида қайд этилган қарзни қайтариб бериш муддати келди. Илгари қарз шартномаси бўйича берилган материалларнинг бугунги бозор нархи ошган ҳозирги вақтда биз таъсисчимизга қайтариб берадиган материалларнинг умумий қиймати 32 405,3 минг сўмни ташкил қилади. Биз ўртада юзага келган фарқни ҳисобда қандай акс эттиришимиз керак бўлади?

Дониёр Шорасулов,

корхона бухгалтери.

Тошкент вилояти.

 

– Қарз шартномаси бўйича материаллар қайтарилаётганда кўрилган зарар 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағига харажатларга ҳисобдан чиқарилади.

21-сон БҲМСга асосан қарз олувчи (ҚҚС тўламайдиган) учун материаллар билан қарз олиш ва уни қайтариш бўйича бухгалтерия ёзувларининг умумий кўриниши қуйидагича бўлади:

 

Материаллар кўринишида қарзнинг келиб тушиши ва уни қайтариш

 

дебет

кредит

Қарз шартномаси бўйича олинган материаллар кирим қилинди

1010-«Хом ашё ва материаллар»

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

Қарз шартномаси бўйича қайтариладиган материалларнинг қиймати ҳисобдан чиқарилди

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

1010-«Хом ашё ва материаллар»

Материаллар қарз шартномаси бўйича қайтарилди

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

Материаллар чиқиб кетишидан зарар акс эттирилди

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Шуни қайд этиш зарурки, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида ишловчи ЯСТ тўловчи корхонада материалларнинг чиқиб кетишидан зарарлар ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган база ҳисоб-китоби пайтида ҳисобга олинмайди.

 

Жавоблар «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти

эксперти Ғуломжон Тўлаганов томонидан тайёрланди.

 

Прочитано: 2595 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика