Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 10 / Солиқ солиш

mf.uzга киринг

Молия вазирлиги ташкилотларни тугатиш билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқди. Унинг амал қилиши Ўзбекистоннинг барча хўжалик юритувчи субъектларига татбиқ этилади, бундан бюджет, суғурта ташкилотлари, хусусийлаштирилган инвестиция фондлари, банклар ва бошқа кредит муассасалари мустасно.

Низом лойиҳасида қайд этилишича, ташкилотни тугатиш ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтказмай унинг фаолиятини тўхтатишга олиб келади. У муассислар (иштирокчилар) ёки таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилган юридик шахс органи ёхуд хўжалик судининг қарорига асосан амалга оширилиши мумкин.

Ушбу ҳужжат оралиқ тугатиш ва тугатиш балансларини тузиш, мол-мулкни муассислар ўртасида тақсимлашни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.

* * *

Шунингдек Вазирлик Бухгалтерия ҳисобида идишни акс эттириш тартиби ҳақида низом лойиҳасини муҳокамага тақдим этди. Ушбу ҳужжат мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча ташкилотлар учун мўлжалланган, бундан бюджет ва суғурта ташкилотлари, банклар ва бошқа кредит муассасалари мустасно.

Лойиҳада ишлатилиши ва тайёрланиш материалига қараб идишларнинг классификацияси берилган. Ҳужжат билан маҳсулот (товарлар) етказиб берувчида бир маротабалик ва кўп ишлатиладиган идишни, гаров суммаси қолдирилган идишни, шунингдек унинг келиб тушиши, ички ҳаракати ва чиқиб кетишини ҳисобга олиш тартиби белгиланган.

Ҳужжат 6 иловани ўз ичига олади.

Низомлар лойиҳалари билан Вазирликнинг mf.uz сайтида танишиш ва улар муҳокамасида иштирок этиш мумкин.

Прочитано: 928 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика