Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 10 / Амалий бухгалтерия

Аттестация қилинмаган бўлса, маълумот ҳам топширилмайди

Корхонанинг ишлаб чиқариш таркибида пайвандчилар ишлайди.

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун 12-моддасининг «б»–»ж» бандларига мувофиқ тайинланган пенсиялар тўлови харажатларини қоплаш бўйича маблағ тўлаган тўловчи тўғрисида маълумотларни топшириш керакми ёки ушбу талаб бекор қилинганми?

 

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қо­нуннинг1 (3.09.1993 йилдаги ЎРҚ-938-XII-сон Қонун, бундан кейин – Қонун) «б»–«ж» бандлари билан охирги иш жойидан қатъи назар, зарарли ва оғир меҳнат шароитларида тўлиқ иш куни банд бўлган ходимларнинг белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқи таъминланган. Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1994 йилдаги 250-сон Қарори билан Умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-сон рўйхати тасдиқланган, унга турли ишлаб чиқаришларнинг пайвандчилари ҳам киради. Ушбу Рўйхат Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишни ҳисобга олган ҳолда татбиқ этилади.

Агар корхонангиз ишчилари ана шундай иш жойларида меҳнат қилсалар, мулкчилик шак­лидан қатъи назар юридик шахс­лар меҳнатга ҳақ тўлаш учун мўл­жалланган маблағлардан Пенсия жамғармасига Қонуннинг 12-мод­даси «б»–«ж» бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни қопловчи тўловлар­ни кирим қиладилар2.

Юридик шахслар томонидан пенсияларни тўлаш харажатларини қопловчи тўловларни ҳисоблаб ёзиш йили якунлари бўйича амалга оширилади ва йилда бир марта ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январидан кечиктирмай туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси «б»–«ж» бандларига мувофиқ тайинланган пенсиялар тўлови харажатларини қоплаш бўйича маблағ тўлаган тўловчи тўғрисида маълумотлар (2262-сон Низомга 1-илова) тақдим этилади.

Қопловни тўлаш ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январидан кечиктирмай амалга оширилади.

Иш жойлари қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда аттес­тация қилинмаган бўлса, Маълумотларни топшириш ва, тегишинча, пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун маблағларни тўлаш керак бўлмайди.

 

Таҳририятдан. Шуни ҳисобга олиш лозимки, зарарли ва оғир меҳнат шароитларига эга бўлган иш жойларининг аттестациядан ўтказилмаганлиги уларда банд бўлган ходимларни умумий белгиланган ёшни 5 йилга камайтирган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

 

 

1Қонуннинг 12-моддаси «в»–»ж», «и» бандлари 22.12.2010 йилдаги ЎРҚ-272-сон Қонунга мувофиқ чиқариб ташланган.

2Ягона ижтимоий тўловни тақ­симлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўла­нишини ва юридик шахс­ларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тас­диқланган).

 

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

 

Прочитано: 2368 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика