Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 10 / Бизнинг маслаҳатлар

Қорамол қайта баҳоланади

Қўшма корхонамиз ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади ва умумбелгиланган солиқларни тўлайди.

Асосий фаолиятимиздан ташқари қўшимча фаолият юритиш мақсадида ўзимизнинг балансда ёрдамчи хўжалик ташкил этиб, қорамолларни, шу жумладан сигир ҳамда бузоқларни харид қилмоқчимиз.

Биз харид қилган қорамоллар, шу жумладан сигир ва бузоқлар ҳисобини бухгалтерияда қандай тарзда юритишимиз керак? Уларни қайта баҳолашимиз лозимми?

Сабоҳат Акрамова,

ҚК иқтисодчи-бухгалтери.

Қарши шаҳри.

 

– Сиз кўтарган масала бўйича ҳисобни юритишда 21-сон БҲМСнинг қоидаларига амал қилишингиз лозим. Хусусан, қорамоллар (сигирлар) ҳисоби 0170-«Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар» ҳисобварағи бўйича юритилади.

Шу жумладан, четдан харид қи­линган етилган ишчи ва маҳсулдор ҳайвонларнинг қиймати аввал 0840-«Асосий подани ташкил қилиш» ҳисобварағида харид қилишнинг ҳақиқий қиймати бўйича шакллантирилади. Унга, харид баҳосидан ташқари, харид қилиш билан боғлиқ барча харажатлар (етказиб бериш ва ҳ.к.) ҳам киритилади. Кейин асосий подани ташкил қилиш харажатлари суммаси 0840-ҳисобварақ кредитидан 0170-ҳисобварақ дебетига ҳисобдан чиқарилади.

Қайта баҳолаш масаласига келсак, маҳсулдор ҳайвонлар асосий воситалар объекти сифатида 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра ҳар йили қайта баҳоланиши керак.

Шу жумладан, қайта баҳолаш мақсадида ташкилотларнинг асосий фондлари деганда қуйидагилар тушунилади:

а) асосий воситалар;

б) ўрнатиладиган ускуналар;

в) тугалланмаган қурилиш объектлари;

г) молиявий ижара шартномаси, шу жумладан лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар.

Асосий фондлар қийматини қайта баҳолаш ҳар йили (жорий йилнинг 1 февралигача) 1 январь ҳолати бўйича қайта баҳолашни ўтказиш даврида нархлар даражасидан келиб чиқиб ўтказилади.

Шуни қайд этиш лозимки, АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг 35-бандига асосан қуйидаги асосий воситалар бўйича амортизация ҳисобланмайди:

а) маҳсулдор қорамоллар;

б) кутубхона фондлари;

в) ҳокимиятларга бўйсунадиган ободонлаштириш иншоотлари;

г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган фондлар;

д) музей қимматликлари;

е) архитектура ва санъат ёдгорлик­лари;

ж) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;

з) тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар.

Демак, маҳсулдор қорамолларга амортизация ҳисоблаб ёзилмайди.

Ўстириш учун харид қилинган ёш ҳайвонлар (бузоқлар) 1110-«Ўстиришдаги ҳайвонлар» ҳисобварағи бўйича 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-параграфи билан белгиланган тартибда ҳисобга олинади.

1110-ҳисобварақда қорамолларни сақлаш жойлари, турлари, ёш гуруҳлари ва қорамолларни ўстириш харажатларини ҳисобга олиш учун белгиланган бошқа кўрсаткичлар бўйича таҳлилий ҳисоб юритиш керак. Ўстириш харажатлари 2700-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади.

 

Ёш қорамолларни ҳисобга олиш бўйича бухгалтерия ёзувлари қуйидагича бўлади:

 

Ёш қорамоллар ҳисоби

 

дебет

кредит

Ёш қорамолларни харид қилиш акс эттирилганда

1110-«Ўстиришдаги ҳайвонлар»;
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;
6990-«Бошқа
мажбуриятлар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;
6990-«Бошқа мажбуриятлар»;
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Қуйидагилар акс эттирилганда: қорамолларнинг орттирган вазни ва кўпайиши;
қорамолларнинг туғиши

1110-«Ўстиришдаги ҳайвонлар»

2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар»

Ёш ҳайвонлар асосий подага ўтказилганда

0840-«Асосий подани ташкил қилиш»;
0170-«Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар»

1110-«Ўстиришдаги ҳайвонлар»;
0840-«Асосий подани ташкил қилиш»

 

Жавоблар «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти

эксперти Ғуломжон Тўлаганов томонидан тайёрланди.

 

Прочитано: 2638 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика