Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 49 / Божхона

Конституция-Адолат Қомуси

Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

 

Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда Давлат божхона қўмитаси раиси З.Дусанов сўзга чиқиб, Конституциямизнинг барча тамойиллари, аввало, инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги, давлатнинг вазифаси ушбу ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашдан иборат эканлиги хусусида тўхталиб ўтди.

Кўплаб мамлакатларда рўй бераётган молиявий инқирозлар пайтида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёз ва енгилликлар, солиқ юкининг камайтирилиши иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига хизмат қилмоқда. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот аҳоли жон бошига ҳисоблаганда бир неча баробарга ошгани, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва экспортни рағбатлантириш туфайли ташқи савдо балансида муттасил ижобий сальдо кузатилаётгани «ўзбек модели»нинг халқаро иқтисодий-молиявий инқироз босқичлари синовларидан муваффақиятли ўтганлигини яққол кўрсатмоқда. Бинобарин, мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш, унинг иқ­тисодий манфаатларини ҳимоя­лаш ҳамда иқтисодиётнинг изчил ривожланишида божхона органлари ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Божхона органларида жорий этилган автоматлаштирилган ахборот дастурларида мантиқий назорат тизимини такомиллаштириш ва электрон декларациялашнинг йўлга қўйилиши натижасида божхона расмийлаштируви жараёнлари янада соддалаштирилиб, тадбиркорлар учун кенг қулайлик ва имкониятлар яратилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида божхона тўловларидан берилган имтиёзлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан салкам 30%га ошди. Божхона ходимларининг самарали хизмати туфайли жорий йилнинг 10 ойи давомида давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловлари бўйича белгиланган режа 101,3% га бажарилди.

Контрабанда ва божхона қонун­чилиги бузилиши бўйича 22 мингдан ортиқ ҳолатлар аниқланиб, натижада қиймати 144 млрд сўм­лик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 22 йиллиги тантаналари арафасида Президентимиз Фармони асосида тақдирланган божхона хизмати ходимларига давлатимизнинг юксак мукофотлари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, хизмат фаолия­тида ўрнак кўрсатиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари ҳам байрам муносабати билан мукофотланди.

 

Прочитано: 988 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика