Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 49 / Солиқ солиш

Қоғозбозлик манфаатингиз учун хизмат қилганда

Мен иш жойимни ўзгартирмоқчиман. Бироқ бошқа корхонада ишга қабул қилиш чоғида аввалги иш жойидан менга тўланган даромадлар ва ушланган солиқлар тўғрисида маълумотнома тақдим этишим кераклигини айтишди. Бундай маълумотномани тақдим этиш шартми? Агар бундай маълумотномани олиб келмасам, мени ишга қабул қилмасликлари мумкинми?

Т.Сиддиқов,

таъмирчи-слесарь.

Бухоро вилояти.

 

 

           – Ишга қабул қилишда талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати Меҳ­нат кодексининг 80-моддаси билан белгиланган. Унда аввалги иш жо­йидан даромадлар тўғрисида маълумотнома тақдим этиш талаби мавжуд эмас. Ушбу моддага кўра ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Қисқаси, сиз бундай маълумотномани тақдим этмасликка ҳақлисиз.

Бироқ, Солиқ кодексининг (СК) 186-моддасига асосан, йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда, жисмоний шахс жорий йилда ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим этиши шарт. Ушбу маълумотнома тақдим этилмаган ёки солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) тақдим этилмаган тақдирда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи белгиланган энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади. Маълумотнома ёки идентификация рақами кейинчалик тақдим этилган тақдирда, ЖШДС суммаси илгариги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Янги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш календарь йил бошидан ­буён илгариги ва янги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойларидан олинган жами даромаддан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Шу боис янги иш берувчига мазкур маълумотнома ва СТИРни тақдим этиш аввало ходимнинг ўзига керак. Зеро аввалги иш жойида олинган даромадлар ва улардан олинган солиқлар тўғрисида маълумотномалар бўлмаса, бухгалтерия уни олишга қадар янги иш жойи бўйича даромадларингиздан солиқни энг юқори ставкада (22%) ушлаши шарт.

СК миллий қонунчилик тизимига киришини қайд этиб ўтамиз. Бинобарин, янги иш берувчининг юқорида кўрсатилган маълумотномани талаб қилиши қонуний. Бироқ СК 186-моддасининг маъносига кўра ходим уни биринчи иш ҳақи ҳисобланишигача тақдим этиши мумкин. Бинобарин, ишга бундай маълумотномасиз ҳам қабул қилишлари мумкин, бундай маълумотнома бўлмаса ишга қабул қилишдан бош тортиш эса ноқонунийдир.

Прочитано: 2288 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика