Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 49 / Бизнинг маслаҳатлар

ДСИга маълумот бермадик, энди нима бўлади?

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимида иш юритувчи кичик корхонамиз ўз кучи билан кўрсатган хизматлар экспортидан келиб тушадиган валютани мажбурий сотишдан озод қилинган.

2013 йилнинг ҳисобот даврида биз маълумот учун туман ДСИга тақдим этишимиз кўзда тутилган мажбурий сотиладиган валюта суммаси ҳисоб-китобини топширмадик.

Ушбу вазиятда бизнинг кичик корхона ва унинг раҳбарига қандай тартибда чора кўрилиши мумкинлигини тушунтириб берсангиз.

Абдували Эралиев, корхона директорининг ўринбосари.

Жиззах шаҳри.

– «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонун (29.08.1997 йилдаги 474-I-сон) 5-моддаси ­биринчи қисмининг 12-бандига муво­фиқ давлат солиқ хизмати органлари ўз ваколатлари дои­расида бир қатор ҳуқуқларга эга бўлиб, жумладан улар солиқ тўловчига мажбуриятини бажариши зарурлиги ҳақида ҳамда солиқ қарзини мажбурий ундириш юзасидан кўриладиган чоралар тўғрисида талабнома юборишлари мумкинлиги қайд этилган.

Солиқ кодексининг 32-мод­дасига кўра солиқ тўловчилар:

ўз солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши;

– қонун ҳужжатларига му­вофиқ бухгалтерия ҳисо­бини юритиши, молиявий ва солиқ ҳисоботини тузиши;

– давлат солиқ хизмати органларига ва бошқа ваколатли органларга имтиёзлар олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши;

– солиқ текширувлари ўт­казилаётган вақтда давлат солиқ хизмати органларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш билан боғлиқ ҳужжатлар ҳамда маълумотларни тақдим этиши;

– давлат солиқ хизмати органларининг ва бошқа ваколатли органларнинг ҳамда улар мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариши, шунингдек мазкур органларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги шарт.

Маъмурий жавобгарлик тўғ­рисидаги кодекс 198-модда­си­нинг биринчи қисмига асосан ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш – фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Демак, солиқ органи томонидан сизга тегишли ҳи­соб-китобни тақдим этиш тўғрисида талабнома юборилганда ташкилотингиз уни бажариши шарт, акс ҳолда директорга энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 2 бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин. Маъмурий жазо қўллангандан кейин ДСИ талабига кўра мазкур ҳисоб-китобни такроран тақдим этмаганлик учун энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солинади (МЖТК 198-мод­дасининг иккинчи қисми).

Прочитано: 1114 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика