Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 49 / Божхона

Вақтинчалик олиб кирганда ортиқча тўламанг

Газетангизда вақтинчалик олиб кириш қоидаларидаги ўзгартиришлар тўғрисида ёзган эдингиз. Бироқ даврий божхона тўловларини тўлаш тўғрисидаги ахборот фақат транспорт воситалари билан чекланган эди. Корхонамиз 2014–2015 йиллардаги стратегик ҳаракатлар режасини ишлаб чиқяпти. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун муайян техника зарур, у эса бизда йўқ. Икки йил аввал биз Россия фирмасининг ускунасини вақтинча олиб кирган эдик. Ўшанда бизда тўловлар, тўғрироғи, уларни даврий тўлаб бориш билан боғлиқ баъзи муаммолар вужудга келган эди. Ҳозир биз Қозоғистон компанияси билан зарур техникани вақтинча тақдим этиш тўғрисида олдиндан музокаралар олиб боряпмиз. Шу муносабат билан даврий тўловларни тўлаш тартиби тўғрисида маслаҳат олмоқчи эдик. Қурилиш техникаси олиб кирилганда унга доир бирор-бир имтиёзлар борми?

В.Цай.  


 

– Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида»ги қарори (13.04.2013 йилдаги 106-сон) билан янги Товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) божхона режимига қўйиш қоидалари (кўрсатилган Қарорга 1-илова, бундан кейинҚоидалар) тасдиқланди. Унинг IV бўлимида вақтинчалик четдан олиб келинадиган то­варлар ва транспорт восита­ларини божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилиш шартлари белгиланган, уларнинг рўйхати Қоидаларнинг 32-бандида кўрсатилган. Улар билан танишинг, эҳтимол, унда корхонангиз олиб кирмоқчи бўлган ускуна бордир.

 

Маълумот учун! Қоидалар 32-бандининг «г»–«х» кичик бандларида кўрсатилган товарларни вақтинчалик четдан олиб келишга 1 йилгача бўлган муддатда божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган ҳолда рухсат берилади. Ушбу муддат тугагандан кейин уларга нисбатан вақтинчалик четдан олиб келишнинг бундан кейинги муддатига даврий божхона тўловлари қўлланилади.

 

Божхона божлари ва со­лиқларни тўлашдан қисман озод қилишда даврий божхона тўловлари ундирилади. Улар товарлар вақтинчалик четдан олиб келиш божхона режимида турган ҳар бир тўлиқ ва нотўлиқ календарь ой учун божхона божлари ва солиқлар суммасининг 5%и миқдорида хорижий валютада ҳисоблаб ёзилади, улар ушбу товарларни вақтинчалик четдан олиб келиш божхона режимида божхонада расмийлаштириш кунида эркин муомала учун чиқариш (импорт) божхона режимига қўйилганда тўланиши керак бўлади.

Ушбу тўловлар четдан олиб келишга рухсатнома олган шахснинг танлаши бўйича вақтинчалик четдан олиб келишнинг бутун даври учун тўлиқ ёки даврий тўланади. Айни ушбу шахс уларни тўлашнинг даврийлигини ҳам, тартибини ҳам белгилайди ва бу ҳақда божхона органини хабардор қилади. Даврий тўловлар тегишли давр бошлангунгача тўланиши керак. Даврий божхона тўловлари тўланган даврдан олдинги ойнинг охирги иш куни навбатдаги давр учун даврий божхона тўловлари тўлашнинг чекланган муддати ҳисобланади.

 

Маълумот учун! Даврий божхона тўловлари миллий валютада – сўмда ЎзР МБ томонидан уларни тўлаш кунида белгиланган курс бўйича тўланади.

 

Даврий тўловлар суммаларининг келиб тушиши устидан назоратни вақтинчалик олиб киришга рухсатнома берган ҳудудий божхона органи амалга оширади. Тўловни тасдиқлаш учун унга тегишли ҳужжатни (тўлов топшириқномаси ёки божхона тўловларини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлашга рухсатнома) тақдим этиш керак.

Шуни таъкидлаш лозимки, илгари барча даврий божхона тўловлари тўланганидан кейин вақтинчалик олиб кирилган товар эркин муомалага чиқарилган деб ҳисобланган. Бироқ уни эркин муомалага чиқариш режимида расмийлаштирганда товарларнинг божхона қиймати ва миқдори улар вақтинчалик олиб кириш режимида жойлаштирилган кунда, божхона божлари ва солиқларнинг ставкалари эса улар эркин муомалага чиқарилган кунда белгиланган. Бу эса валюталар курси ва божхона тўловлари ставкалари ўзгариши муносабати билан қўшимча ҳисоблаб ёзиш ёки божхона тўловларини қайтаришга сабабчи бўлган. Энди эса, Қоидаларнинг 22-бандига кўра, тўланган суммалар ушбу товарлар эркин муо­мала учун чиқариш (импорт) божхона режимига қўйилганда тўланиши керак бўлган божхона тўловлари суммасига ҳисобланади. Агар товарлар эркин муомала учун чиқарилганда (импорт) вақтинчалик олиб кириш тугалланса, тўланиши керак бўлган барча даврий божхона тўловлари эса тўланса, товарларни импорт режимига қўйиш учун божхона юк декларацияси расмийлаштирилади, божхона тўловлари эса вақтинчалик олиб кириш божхона режимида расмийлаштирилган БЮД асосида ундирилади. Декларацияни эркин муомала учун чиқариш божхона режимига расмийлаштиришда фақат божхона йиғимлари ундирилади (Қоидаларнинг 30 ва 31-бандлари). 

Прочитано: 1021 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика