Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 49 / Бизнинг маслаҳатлар

Карточка орқали харид қилишга чеклов йўқ

Бизнинг МЧЖнинг асосий фаолият тури печенье ишлаб чиқариш ҳисобланади. Ишлаб чиқариш заруратидан келиб чиқиб, биз бозордан печенье маҳсулотини тайёрлашда ишлатиладиган хом ашёларни харид қиламиз. Уларни корхонамиз номига расмийлаштирилган корпоратив карта воситасида сотиб олишимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, сотиб олинган товарни бухгалтерияда қандай қилиб ҳужжатли кирим қилиш лозим бўлади?

Абдували Эргашев,

МЧЖ раҳбари.

Тошкент вилояти. 

 

           – Печенье маҳсулотини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом ашёни бозордан харид қилишингизда сизга ҳеч қандай чекловлар йўқ. Бунда сиз Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга (МБ бошқарувининг АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) амал қилишингиз лозим.

Шуни билингки, корпора­тив банк карталарининг сақ­ловчилари савдо ва хизмат кўр­сатиш корхоналарида миллий валютадаги корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакл­лантириш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) кўзда тутилган харажатларни тўлаш учун нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишлари мумкин. Хусусан, корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда тўлаш учун сарф қилинаётган пул маблағлари корпоратив банк картасининг сақловчисига ҳисобдорлик шарти билан бериладиган, қатъий тарзда белгиланган мақсадларга ишлатиладиган маблағлар бўлиб ҳисобланади.

Корпоратив банк карта­сининг сақловчиси уни ҳисоб­дорликка олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмаган ҳолда корпоратив банк карталари воситасида ишлатилган суммалар тўғрисида юридик шахснинг бухгалтериясига ҳисобот тақдим этиши шарт.

Корпоратив банк картаси воситасида бошқа харажатлар учун тўловлар амалга оширилганда ҳисобот ҳужжатлари сифатида терминаллар квитанцияларининг асл нусхалари, унга илова қилинган тегишли савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича тўловни терминал орқали қабул қилган хизматчининг имзоси ва «тўланди» муҳри қўйилган счётлар ва квитанциялар хизмат қилади.

Бундан ташқари, Президентнинг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакл­лантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармонига (24.08.2011 йилдаги ПФ-4354-сон) кўра хўжалик субъектлари томонидан савдо ва сервис соҳасида харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар учун корпоратив пластик карталардан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга оширишда тўлов терминаллари чеклари бирламчи бухгалтерлик ҳужжатларига тенг­лаштирилади.

Шу тариқа, корпоратив банк картасининг сақловчиси уни ҳисобдорликка олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмаган ҳолда корпоратив банк карталари воситасида ишлатилган суммалар тўғрисида корхона бухгалтериясига ҳисобот билан бирга тўлов терминали чекини тақдим этиши шарт, унда сотиб олинган товар тўғрисидаги маълумотлар: номи, миқдори, нархи, хариднинг умумий суммаси акс эттирилиши керак.

21-сон БҲМСга асосан сотиб олинган хом ашё терминал чеки ва моддий жавобгар шахснинг ҳисоботи асосида 1010-«Хом ашё ва материаллар» ҳисобварағи дебетига кирим қилинади ва 4200-«Ходимларга берилган бўнаклар» ҳисобварағи билан корреспонденцияда акс эттирилади.

21-сон БҲМСга асосан сотиб олинган хом ашё ишлаб чиқаришга берилганда, 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисоб­варағи дебетига кирим қилинади ва 1010-«Хом ашё ва материаллар» ҳисобварағи билан коррес­понденцияда акс эттирилади.

 

Прочитано: 985 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика