Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 49 / Бизнинг маслаҳатлар

Маблағлардан мақсадли фойдалансангиз, имтиёз бор

Жамиятимиз республика ма­ҳаллий­лаштириш дастурига киритилган ва бизга бўшайдиган маблағларни мақсадли ишлатиш шарти билан солиқ имтиёзлари берилган. Маълумки, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар солиқ имтиёзини қўллаш натижасида бўшаган маблағларни белгиланган муддатларда мақсадли ишлатмаган тақдирда корхонага нисбатан жарималар қўлланилади, яъни ушбу сумма тўлиқ бюджетга ундирилади.

1. Жамиятимиз томонидан имтиёзли маблағ­лар ҳисобидан бошқа ҳудудларда жойлашган бўш турган ишлаб чиқариш биноларининг сотиб олиниши маблағларни мақсадли ишлатиш ҳисобланадими?

2. Янги ускуналар хориждан импорт шартномаси асосида сотиб олинишидан олдин конвертация қилиш учун маблағларни блок ҳисобига ўтказилган давр имтиёз туфайли бўшаган маблағлар мақсадли ишлатилганлигини билдирадими?

Ф.Жўраев, «Мехмаш» ОАЖ бош директори.

Наманган шаҳри. 

 

– Ҳақиқатан ҳам Президентнинг 27.01.2009 йилдаги ПҚ-1048-сон қарори­нинг 3-банди, Президентнинг 29.07.2011 йилдаги ПҚ-1590-сон қарорининг 3-банди ва Президентнинг 4.10.2011 йилдаги ПҚ-1623-сон қарорининг 5-бандига асосан маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналарга солиқ имтиёзлари берилган бўлиб, бундай корхоналар қуйидагиларни тўлашдан озод этиладилар:

– маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича фойда солиғидан, ягона солиқ тўловидан (солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган субъектлар учун);

– маҳаллийлаштириладиган маҳсулот­лар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича мол-мулк солиғидан;

– четдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари).

Мазкур имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришга, реконструкция қилишга, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини (ИТТКИ) молиялаштиришга, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини пасайтиришга йўналтирилиши шартдир.

Имтиёзни қўллаш тартиби Тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 17.05.2012 йилда 2365-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади.

Сизнинг ҳолатингизда жамиятингиз томонидан имтиёзли маблағлар ҳисобидан бошқа ҳудудларда жойлашган бўш турган ишлаб чиқариш бинолари сотиб олиниб, ушбу бино юқорида санаб ўтилганидек, маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари доирасида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришга хизмат қилган тақдирда, бўшайдиган маблағлар мақсадли ишлатилган ҳисобланади ва солиқ имтиёзи қўлланилади.

Агар жамиятингиз томонидан имтиёзли маблағлар ҳисобидан бошқа ҳудудларда жойлашган бўш турган ишлаб чиқариш бинолари сотиб олиниб, ушбу бино бошқа мақсадларда фойдаланилса, бўшаган маблағлар мақсадли ишлатилмаган деб ҳисобланади.

Саволингизнинг иккинчи қисмига келсак, янги ускуналар импорт шартномаси асосида хориждан сотиб олинишидан олдин конвертация қилиш учун маблағларни блок ҳисобига ўтказилган давр тегишли имтиёз туфайли бўшаган маблағлар мақсадли ишлатилганлигидан далолат бермайди. Сиз импорт шартномаси бўйича янги ускуналарни харид қилиш учун хориждаги мол етказиб берувчига ушбу ускуна учун пул маблағлари ўтказиб берилган даврдан кейингина маблағлар ишлатилган деб ҳисобланади.

 

 

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 921 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика