Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 49 / Божхона

Меъёр чегарасида бож тўламасдан

Синглим Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти йўналиши бўйича халқаро миссиядаги ишини тугаллаяпти, декабрда Словениядан қайтиши керак. Ҳамкасблари унинг юбилейига сентябрда ошхона комбайни совға қилишган. Бироқ синглим Интернетда уни Ўзбекистонга олиб киролмаслиги тўғрисида ўқиб қолибди. Сизнинг газетангизда эса аслида хусусий шахс учун олиб кириш мумкинлигини ўқиган эдим. Газетангиз тахламини варақлаб чиқдим, бироқ электр асбоблар бўйича ахборотни топа олмадим. Бундай вазиятда қандай иш тутиш кераклиги ҳақида тушунтириш берсангиз. Ҳар ҳолда синглим учун у Африка, Грузия, Марказий Осиёда бирга ишлаган дўстларидан эсдалик совға бўлса.

Т.Акбарова,

МЧЖ бош бухгалтерининг ўринбосари.

 

 

– Сиз янглишмагансиз, бу хил техникани олиб кириш мумкин. Бунинг устига, агар ошхона комбайнининг қиймати 1 000 АҚШ долларидан ошмаса, бож тўламай олиб кирилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш нормалари1 билан белгиланган ушбу лимит ўз эҳтиёжлари учун товарларни чегарадош бўлмаган давлатлар ҳудудидан кузатиб бориладиган багажда олиб келадиган жисмоний шахсларга татбиқ этилади.

Бунда товарларнинг мақса­дини божхоначилар, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга2 мувофиқ уларнинг хусусияти ва миқдоридан келиб чиқиб белгилайдилар. Сиз битта комбайн олиб кирилишини кўрсатганингиз боис божхона хизмати ходимларида унинг мақсади хусусида шубҳа юзага келмаса керак.

Бироқ божхонанинг мансабдор шахсларида мазкур техниканинг қиймати хусусида саволлар туғилиши мумкин. Шу сабабли синглингизнинг қўлида товар чеки ёки муайян товар учун аниқ сумма тўланганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат бўлгани маъқул. Ўзбекистон Рес­публикаси ҳу­дудига олиб кели­надиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқномага3 мувофиқ нархи 1 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан кам бўлган товарларнинг қиймати ҳисобварақ-фактуралар, инвойслар ва товарларнинг божхона қийматини аниқ белгилашга имкон берадиган бошқа ҳужжатлардан фойдаланиб белгиланади.

Ошхона комбайнидан таш­қари, синглингиз бошқа совға­ларни ҳам олиб келса керак. Товарларни бож тўламасдан олиб кириш нормалари ошиб кетган тақдирда унинг 1 000 АҚШ долларидан ошадиган суммадан қонун ҳужжатлари билан белгиланган божхона тўловларини тўлашига тўғри келади.

 

 

____________________________

 

1МВ ва БББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилдаги 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 13.01.1998 йилда 390-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

Прочитано: 880 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика