Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 49 / Бевосита мулоқот

Тузатишни ўрганинг

Аудиторлик ҳисоботига кўра корхона солиқлар ва тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган базани нотўғри белгилаган. Шу туфайли бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқларни кам ва ортиқча тўлаш ҳоллари юз берган.

Бундай ҳолда қайта ҳисоб-китоблар қандай расмийлаштирилиши ва тегишли органларга топширилиши керак? Бундай ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кимнинг зиммасига юкланади?

 

Д.Шораҳмедова.

– Солиқ солиш объектла­рини ҳисобга олишда, солиқ­лар ва бошқа мажбурий тўлов­ларни ҳисоблаб чиқа­риш ҳамда тўлашда хатога йўл қўйган солиқ тўловчи уларни мустақил равишда тузатишга ҳақлидир (Солиқ кодексининг (СК) 31-моддаси). Бунда солиқ ҳисоботи солиқ органларига тақдим этилган даврга тааллуқли хатоларни мустақил равишда аниқлаган шахс солиқ мажбурияти бўйича СКнинг 38-моддаси билан белгиланган даъво муддати (5 йил) мобайнида ўша давр учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишга ҳақлидир (СКнинг 46-моддаси). Ҳисоботни топширишнинг электрон тизими ҳам тузатилган шаклларни қайта топшириш имконини беради.

Солиқ тўловчи солиқ текшируви ўтказилгунига қадар хатони ўзи тузатган тақдирда жавобгарликдан озод этилади, пеня тўлаш бундан мустасно (СКнинг 109-моддаси).

Шу тариқа, сиз қисқа муддат ичида тузатилган ҳисобот­ларни қайта топширишингиз, пеняни ҳисобга олган ҳолда қўшимча ҳисобланган солиқлар бўйича қўшимча тўловни амалга оширишингиз ва солиқ органига аниқлаш­тирилган молиявий ҳисобот тақдим этишингиз лозим.

Ушбу ҳуқуқбузарлик учун ташкилот пеня тўлаш тарзида жавобгар бўлади, мансабдор шахслар зиммасига маъмурий жавобгарлик юкланмайди.

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 801 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика