Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 49 / Бизнинг маслаҳатлар

Герб йиғими қанча ундирилади?

Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тартибда расмийлаштирганлик учун қандай миқдорда герб йиғими ундирилади?

Қобилжон Аброров,

корхона раҳбарининг ўринбосари. Бухоро вилояти.

 

 

 

           – Вазирлар Маҳкамасининг 7.03.2006 йилдаги «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 38-сон қарорига асосан 2008 йил 1 декабрдан бошлаб:

– нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини, бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномаларини нотариал тасдиқлаш фақат «Давлат белгиси» ДИЧБ томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади;

– нотариал тасдиқланган бошқа шахсга бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилиши керак, фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар ва ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномалари эса республика ИИВнинг ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши керак.

Сиз кўтарган масала Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган) белгилаб берилган. Ушбу Низом 9-бандининг биринчи хатбошисига мувофиқ гербли (махсус) бланкалардаги ишончномалар ва битимлар нота­риал тартибда тасдиқланганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида герб йиғими ундирилади.

 

 

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 997 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика