Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 49 / Бизнинг маслаҳатлар

Пластик карточка орқали қандай харажатлар қилинади

Мен якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, савдо фаолияти билан шуғулланишни бошладим. Хизмат кўрсатувчи банкдан пластик карточка олмоқчиман. Ушбу карта қандай тўлдирилиши ва у орқали қандай ҳисоб-китоблар қила олишим мумкинлигини аниқлаштириб олмоқчи эдим, шу хусусда тушунча берсангиз.

Каримбой Алижонов.

Ангрен тумани. 

– Юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланган ҳолда товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 4.09.2008 йилда 1850-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилишлари керак бўлади.

Низомда қайд этилишича, якка тартибдаги тадбиркорнинг миллий валютадаги банк картаси – унга банк томонидан бериладиган, якка тартибдаги тадбиркор банк картасини сақловчисига карта ҳисобварағида ҳисобда турган пул маблағларини тасарруф этган ҳолда товарлар, ишлар ёки хизматларни сотиб олиш учун миллий валютада нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тўлов картасидир.

Карта ҳисобварағини пул маблағлари билан тўлдириш карта ҳисобварағини очган якка тартибдаги тадбиркорнинг тўлов топшириқномасига асосан унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан амалга оширилади.

Бундай банк картасига (карта ҳисоб­варағига) қайд этилган маблағ­ларни у бевосита тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни тўлашга ишлата олади. Якка тартибдаги тадбиркор банк карталаридан фақат унинг бевосита ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш фаолияти билан боғлиқ бўлган қуйидаги харажатлари учун тўловлар амалга оширилиши мумкин:

а) хом ашё ва материаллар (шу жумладан, қурилиш материаллари), ярим фабрикатлар, фурнитура, асбоб-ускуналар сотиб олиш;

б) коммунал тўловлар (иситиш, иссиқ сув, ичимлик суви, оқава, электр энергияси, газ ва чиқинди учун тўловлар);

в) ижара тўловлари;

г) солиқ ва бошқа мажбурий тўлов­лар;

д) чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан аҳолига нақд пулга сотиш мақсадида харид қилинган товарлар учун;

е) жорий фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлаш учун.

Якка тартибдаги тадбиркор банк картаси воситасида товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширганида терминаллар квитанцияларининг асл нусхалари, унга илова қилинган, тегишли тўловни терминал орқали қабул қилган хизматчининг имзоси ва «тўланди» муҳри қўйилган счётлар ва квитанциялар, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар ҳисобот ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади. Ушбу ҳужжатлар асосида қилинган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар савдо фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилади. Бунда томонлар, яъни сотувчи ва банк картасининг эгаси ўртасида тегишли шартнома тузилган бўлиши шарт.

Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, карта ҳисобварағидаги маблағларни асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайтариш тўлов топшириқномаси асосида амалга оширилади. Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатилганда унинг карта ҳисобварағидаги сарфланмай қолган маблағлар асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказилади. Дарвоқе, бундай банк картаси орқали нақд пул маблағлари берилишига йўл қўйилмайди.

Якка тартибдаги тадбиркор банк картаси орқали амалга оширилган операцияларнинг қонунийлиги учун жавобгарлик карта ҳисобварағини очган якка тартибдаги тадбиркор зиммасида бўлади.

 

 

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 1848 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика