06.08.2019
Инспектор, сиз ноҳақсиз
Ҳар бир ҳайдовчида ЙПХ инспекторининг ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарори шубҳа уйғотган вазиятлар учраб туради. Лекин баённома тузилиб бўлингач, энди жаримани тўлаш керак, вассалом. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилса бўладими, бунинг учун қандай йўл тутиш керак? Бу ва бошқа саволларга Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи Р.ЖАЛИЛОВ жавоб берди. далее...»» |
06.08.2019
Таклиф қилиш, виза бериш ва прописка қилиш тўғрисида
Қариндошларим Америка Қўшма Штатларида доимий истиқомат қилади ва ушбу давлат фуқароси ҳисобланади. Улардан айримлари Совет Иттифоқи тугатилган даврда собиқ СССРнинг умумий хорижий паспортлари билан жўнаб кетган, асосий қисми эса 25 йил олдин Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти билан АҚШга кетганлар. Ҳозирги пайтда улар Ўзбекистонга келиш ва ўз ота-оналари қабрини зиёрат қилиш, шунингдек қариндошлари ва дўстлари билан учрашиш истагида эканлигини билдиришмоқда. Бироқ ҳозиргача Ўзбекистон фуқароси паспортини сақлаб турганлиги учун йўлга отланишга шошилмаяптилар, Ўзбекистон Республикаси Элчихонасида консуллик ҳисобига турмаганлиги ва анчадан буён АҚШ фуқароси бўлганлиги учун қандай йўл тутишни билмаяптилар. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузмаган ҳолда, қандай йўл тутиш мумкин? далее...»» |
06.08.2019
Ишдан четлаштирилдингиз!
Маст ҳолда келган ходимни ишдан четлаштириш тартиб-таомили нима учун керак? Ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши зарурми? Тиббий хулосадан ташқари яна қандай ҳужжатлар ишдан четлаштириш учун асос бўла олади? Бу саволларга жавоблар – шарҳимизда. далее...»» |
06.08.2019
Лавозимни қайта номлаш: шартлар ва тартиб
Корхонанинг штат жадвалида қуйидаги лавозимлар назарда тутилган: КИПиА слесари, электр ускуналарни таъмирлаш бўйича слесарь-электрик, тиббиёт ҳамшираси. Ишлаб чиқариш зарурати туфайли кўрсатилган лавозимлардаги ходимларни сменали иш графигига ўтказиш лозим. Штат жадвалида бундай лавозимлар бўлмаса, лавозим ўзгаришини: штат жадвалида КИПиА слесари ўрнига КИПиА навбатчи слесари ва бошқаларни қандай тўғри расмийлаштириш мумкин? Мазкур ҳолатда ходим бир лавозимдан бошқасига ўтказилган ҳисобланадими? далее...»» |
06.08.2019
Моддий зарар ходимдан қандай ундирилади
Ходим корпоратив карточкадан ўз эҳтиёжлари учун муайян суммани сарфлади. Корхона унинг иш ҳақидан сарфланган пул маблағларини буйруқ тартибида ундириб олишга ҳақлими? далее...»» |
06.08.2019
Шартномани танлаймиз
Тижорат ташкилотимиз Давлат геология қўмитаси (маблағлар – бюджетники, уларни олувчи – Давлат геология қўмитаси) ва бошқалар билан тузилган шартномаларга кўра илмий-тадқиқот ишларини бажаради. Бошқа ташкилотлар билан ишларни бажариш учун мазкур ишларни бажарувчи ходимлар таркиби тўғрисида буйруқ чиқарилади. Тушумдан маблағларнинг бир қисми иш ҳақи сифатида берилади. Юристимизнинг айтишича, бу ходимлар билан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларини тузиш лозим. Штатдаги ходим ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариши учун шундай шартнома тузиладими? далее...»» |
06.08.2019
Ижрочиларга меҳнат дафтарчалари тўлдирилмайди
Германия компаниясининг ваколатхонаси бош офис ва Ўзбекистон корхонаси ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ ишга тушириш-созлаш ва монтаж ишларини бажарадиган мутахассис билан ўриндошлик асосида 5 йил муддатга фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузмоқчи. Иш ҳақи ишбай тўланади. Меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосидаги иш ҳақида ёзув киритилади. Фуқаролик-ҳуқуқий шартномани тузиш қанчалик тўғри бўлади? далее...»» |
06.08.2019
Лицензиясиз улгуржи савдо қилиш мумкин
Ўтган йилдан буён лицензиясиз улгуржи савдо қилиш мумкинлиги ҳақида кўп жойда ўқидим. Яқинда эса газетада лицензия бўлиши кераклиги ҳақида ўқиб қолдим. Улгуржи савдо учун лицензия керакми ёки йўқми? далее...»» |
06.08.2019
Фойдани муассис билан баҳам кўринг
Солиқ қўмитасидан манзилимизга хат келди, унда 2019 йилдан давлат унитар корхоналари соф фойдасининг 30%и миқдоридаги ажратмаларни Давлат бюджетига ҳисоблаши ва тўлаши маълум қилинган. Манзилимизга Давлат солиқ қўмитасидан юборилган хатда айтилишича, 2019 йилдан бошлаб давлат унитар корхоналари ўзининг соф фойдасидан 30% ажратмаларни ҳисоблаб, Давлат бюджетига тўлаши керак экан. Жорий йилнинг апрель ойида ҚҲТБТ портали Акциядорлик жамиятларининг давлат улушидаги дивидендлардан ва давлат унитар корхоналари соф фойдасидан бюджетга ажратмалар ундириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинган ва у ўша пайтда юридик кучга эга эмас эди. Мирзо Улуғбек ДСИ ДСҚ кўрсатмаларига таянган ҳолда 2018 йил якунлари бўйича соф фойданинг 30%и миқдорида инкассо топшириқномасини тақдим этди. Ушбу операцияни ўтказиш қонуний эканлигини тушунтириб берсангиз. далее...»» |
06.08.2019
Рақамли дистрибуциянинг ўзига хос жиҳатлари
Хусусий корхона Интернет тармоғи орқали дастурий таъминотга лицензияни импорт қилиши лозим. Рақамли дистрибуция орқали сотиб олинган рақамли маҳсулотнинг божхона расмийлаштируви талаб этилмайди (ВМнинг 16.08.2018 йилдаги 670-сон қарори). Банк Е-шартномада ва ТСОЯЭАТ тизимида рўйхатдан ўтилмагани учун тўловни қабул қилишни рад этяпти. Бироқ бу тизимда шартномани товар сифатида рўйхатдан ўтказа олмаймиз, сабаби дастурий таъминот моддий ташувчида сақланмаган, тегишинча, ТИФ ТН кодига ҳам эга эмас. Уни хизмат сифатида ҳам рўйхатдан ўтказа олмаймиз, сабаби биринчидан, бу хизмат эмас, иккинчидан, бухгалтер уни ҳисобда номоддий актив сифатида акс эттириши лозим. Дастурий таъминот Интернет тармоғи орқали (моддий ташувчисисиз) юборилганда, Интернет тармоғи орқали рақамли маҳсулотларни сотиб олиш тартибининг амал қилиш хусусиятларини аниқлаштириб олиш учун импорт шартномаси тўлови тартиби тўғрисида банк учун йўриқномани қаердан топса бўлади? далее...»» |
06.08.2019
Ҳуқуқбузарликлар йўқми – жавобгарлик ҳам бўлмайди
Учта муассисга эга бўлган МЧЖ бошқа МЧЖнинг ягона муассиси бўлганда қандай жиноий ёки маъмурий жавобгарлик назарда тутилган? далее...»» |
06.08.2019
Уюшмани ташкил этинг
Бир нечта МЧЖга эгамиз, уларнинг ҳар бири бошқа МЧЖлар муассиси ҳисобланади, жисмоний шахс бўлган муассислар ҳам бор. Капсулалар, бутилкалар, қопқоқ ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарамиз. Келгусида маиший техника ишлаб чиқариши бўйича яна иккита МЧЖни очмоқчимиз. Бир нечта МЧЖни қандай қилиб бирлаштиришимиз мумкинлигини айтсангиз ва бу бирлашув қандай номланади: концерн, корпорация, альянс ёки яна бошқача. далее...»» |
06.08.2019
Мақом йил натижаларидан келиб чиқиб аниқланади
Корхонамиз алкоголли ва алкоголсиз ичимликларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланади (ИФУТ коди – 46900). Кичик корхоналар учун ходимларнинг ўртача йиллик сони 6–25 кишини ташкил этади. 2019 йилнинг июнь ойида ходимларимиз сони 66 кишини ташкил этди. Корхона қайси пайтдан бошлаб кичик корхона мақомини йўқотади? 2019 йил якунлари бўйичами? Ёки ходимлари сони 25 кишидан ошган ойдан кейин келувчи ойдан бошлабми? Кичик корхонадан йирик корхонага ўтиш тартиб-таомиллари қандай? далее...»» |
06.08.2019
Субпудратчи коммунал хизматлар бўйича харажатларни қоплаганда
Ташкилотимиз уй-жой қуриш билан шуғулланади, бир вақтнинг ўзида ҳам буюртмачи, ҳам бош пудратчи ҳисобланади. Қурилишга хизмат кўрсатиш учун вақтинчалик электр таъминоти ва ичимлик суви тармоқларини ўтказдик. Қурилиш ишларини бажариш учун субпудрат қурилиш ташкилотлари жалб қилинди. Биз ТошшаҳарЭТК ва Сувсоз билан шартнома туздик. Қурилиш участкасидаги электр энергияси ва сув бўйича харажатлар биз ва субпудратчи ташкилотлар ўртасида қандай тақсимланади? Жалб этилган субпудратчилар ўзлари бажарган ишларда электр энергиясидан фойдаланиш харажатларини қоплаб бериши лозимми? далее...»» |
06.08.2019
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
06.08.2019
Секретарь может быть только один
Общество является акционерным, где 51 % акций принадлежит государству, 49 % – иностранному инвестору. Может ли на общем собрании акционеров быть два секретаря общего собрания: один – с узбекской стороны, второй – со стороны иностранного партнера? далее...»» |
06.08.2019
«Волонтер» – статус, а не должность
В ННО работают волонтеры. При их принятии издавался приказ на основании их заявлений. Что делать при увольнении, не знаем. Имеем ли мы право уволить их без заявления? далее...»» |
06.08.2019
Ответственность не предусмотрена
Госрегистрация ООО осуществлена 10 января 2019 года. Имеется юридический адрес. Деятельность началась в апреле 2019 года, и тогда же составлен договор аренды. Какие санкции могут быть при составлении договора аренды позже госрегистрации организации? далее...»» |
06.08.2019
Возместить в полном объеме
Директор организации был задержан и помещен в следственный изолятор по обвинению в совершении уголовного преступления. Спустя несколько месяцев состоялся судебный процесс, по итогу которого его полностью оправдали. За время его отсутствия он не был уволен. Его обязанности временно исполнял учредитель. Сейчас он вышел и приступил к исполнению своих обязанностей. Имеет ли он право требовать заработную плату и все другие выплаты (премии, надбавки) за время своего вынужденного отсутствия? В каком порядке и кто должен ему возместить неполученный заработок? далее...»» |
06.08.2019
На работу – с предварительным испытанием
Начальник отдела сомневается в претенденте на вакантную должность. Может ли он взять претендента на определенный срок? далее...»» |