Norma.uz
Публикации
06.10.2014 ЯСТ тўловчиси қачон ҳисобварақ-фактурани ҚҚС билан тақдим этиши мумкин?

Юқори ташкилот балансида бўлган бинолар ижарага берилган бўлиб, ижарага олувчилардан топшириқ шартномасига асосан иссиқ сув ва иссиқлик энергияси етказиб берувчи ташкилот билан ҳисоб-китоб қилиш, харажатларни тақсимлаб ундириб олиш бизнинг марказимиз зиммасига юклатилган. Марказимиз иссиқ сув ва иссиқлик энергияси бўйича харажатларнинг ўзига тегишли қисмини харажатга киритиб, қолган қисмини ижарачилардан ундириб олиш учун ҳисобварақ-фактураларни ҚҚСсиз ёзади ва ижарадаги ташкилотларга тақдим этади. Бу ҳолат бўйича баъзи ижарада турган ташкилотлар биздан ҳисобварақ-фактурада ҚҚСни акс эттириришимизни талаб қилишмоқда.


далее...»»
06.10.2014 Ижарадан солиқ тўламайсиз

Ташкилотимиз нотижорат ташкилоти сифатида фаолият юритади. Балансимизда умумий майдони 350 кв.м бўлган бино мавжуд. Шу бинонинг 150 кв.м қисмини бошқа юридик шахсларга ижарага беришга қарор қилдик. Бизнинг ҳолатда мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи солинадими?


далее...»»
06.10.2014 Таъсисчига материаллар берилса...

Корхонамиз ҳисобрақамида пул маблағлари етишмаслиги сабабли таъсисчимизга бизнинг балансга муқаддам қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун харид қилинган материаллар берилса бўладими? Ушбу операция амалга ошириладиган бўлса, бизлар учун солиқ оқибатлари юзага келадими?


далее...»»
06.10.2014 Байрамга мукофотнинг солиқ оқибатлари

Корхонамизда байрам муносабати билан ходимларга бир марталик мукофот тўлаш тўғрисида буйруқ чиқардик. Биз бу мукофот пулидан 25 фоизли ягона ижтимоий тўловни ажратишимиз шартми? Айтинг-чи, ягона ижтимоий тўлов биз амалга оширадиган мукофот пули каби корхонанинг харажати таркибига кирадими ёки йўқми?


далее...»»
06.10.2014 Хизматни норезидент кўрсатади, солиқни резидент тўлайди

Туркиядан 187 млн сўмлик ишлаб чиқариш ускунамизга бутловчи буюмлар олинди. Контракт суммаси еврода белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси норезиденти билан тузилган. Унинг Ўзбекистонда доимий муассасаси йўқ. Контрактда норезидент томонидан бошқа ишлар ва хизматлар кўрсатилиши белгиланмаган. Ушбу товарни импорт қилишда солиқ солинадиган база қандай белгиланади?


далее...»»
06.10.2014 Савдо чегирмалари ҳисоби

Биз солиқ солинадиган базага харидорларга чегирма берганимизда ягона солиқ тўловидан чегирма суммаси чиқариб ташлангандан кейинги суммасини киритамизми ёки чегирмани ҳисобга олмаган ҳолдаги сумма?


далее...»»
06.10.2014 Пахта терувчидан cолиқ олинмайди

Пахта йиғим-теримида қатнашиш учун корхонамизнинг 3 нафар ходими пахтага юборилди. Билишимизча, 2013 йилда пахта йиғим-теримида қатнашган ходимлар даромадидан даромад солиғи олинар эди.


далее...»»
06.10.2014 Қалам ҳақи солиқлари

Журналистлар учун қалам ҳақи (гонорар)ни тўлашда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?


далее...»»
06.10.2014 Норезидентдан солиқ ушланганда

Экспертнинг бўнакдан норезидентнинг фойда солиғини ушлаш масалаларига доир нуқтаи назари.


далее...»»
06.10.2014 НКМ керакми?

Электрон авиачипталарни сотишда фискал хотирага эга бўлган НКМни қўллаш мажбурийми?


далее...»»
06.10.2014 Уч киши ўрнига ишламоқчиман

Бир вақтда уч фирмада (уларнинг иккитасида ўриндошлик бўйича) ишласа бўладими?


далее...»»
06.10.2014 Савдо корхоналарига касаначилар қабул қилинмайди

Корхонамиз Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида дори воситаларининг улгуржи савдоси билан шуғулланишни режалаштиряпти. Корхона олдида савдо агентларини бутун республика бўйича танлаб олиш масаласи турибди. Бундай ходимларни касаначилар сифатида қабул қилиб, уларга зарур техник ускуналарни (компьютер, принтер, қоғоз, уяли телефон ва ҳоказо) топширса бўладими? Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман бўлими ушбу тоифани касаначилар тоифасига киритиш мумкин деяпти. Бироқ солиқ органлари аксинча фикрда.


далее...»»
06.10.2014 Воситачи энг катта ставкада тўлайди

Кўп йўналишли фермер хўжалиги балансида 5-даражадаги автостанция бор. У йўл чипталарини сотиш орқали йўловчиларни ташиш билан шуғулланадиган корхоналарга хизмат қилади. Корхоналар билан тузилган шартномаларга кўра чипталарни сотишдан даромаднинг 10%и хўжаликнинг ҳисоб-китоб варағида қолади, қолган 90%и йўловчи ташийдиган корхоналарга ўтказилади. Бугунги кунгача биз чипталарни сотишдан ЯСТни соф даромаддан 6%лик ставкада тўлаб келардик. Энди эса солиқ органлари 33% тўлаш керак дейишяпти. Агар ташкилот йўл чипталарини сотишдан ҳақ тарзида даромадга эга бўлса, бироқ ана шу даромад доирасида таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш бўйича ва бошқа қўшимча хизматлар кўрсатса, у ЯСТни қандай ставкада тўлаши керак?


далее...»»
06.10.2014 Ходим ишдан бўшаганда...

Корхонамизда 16 нафар ходим фаолият юритади, улардан 4 нафари ишлаган даври мобайнида умуман меҳнат таътилидан фойдаланмаган. Ана шундай ходимларимиздан бири 2014 йил 1 сентябрдан ишдан бўшаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди ва бу ҳақда буйруқ ҳам чиқарилди. Мазкур ходимга биз меҳнат таътили пулини тўлашимиз керакми ёки йўқми? Агар тўлашимиз керак бўлса, қандай даврлар учун? 2014 йил 1 июлдан штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритилиб, ходимларга янгидан ойлик маошлар миқдори ўрнатилган. Таътил пуллари ҳисоб-китобига қайси иш ҳақи қабул қилинади?


далее...»»
06.10.2014 Декретдаги ходима ҳисобга олинадими?

Корхона кесимида ходимларнинг энг кам меъёрий сони ҳисоблаб чиқарилганда ва меъёрий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг суммасини ҳисоб-китоб қилишда 2200-сон ва 2173-сон низомларга асосан декретдаги ходимамизни маъмурий ва техник ходимларнинг штат бирликлари миқдорига киритишимиз керак бўладими ёки йўқми?


далее...»»
06.10.2014 Қачон қарз ундирилади? Қачон ҳисобдан чиқарилади?

ДСИ 56 млн сўмни субсидиар тартибда «Б» МЧЖ собиқ муассиси ва собиқ раҳбарининг шахсий мол-мулки ҳисобидан ундириш нияти тўғрисида маълум қилди. Субсидиар тартибда ундириш нима дегани? Бюджет олдидаги қарз суммасини субсидиар тартибда собиқ муассис ва собиқ раҳбарнинг шахсий мулки ҳисобидан ундириш мумкинми?


далее...»»
06.10.2014 Биржалар фаолияти халқаро стандартларга мувофиқлаштирилмоқда

Иқтисодиётнинг ўзига хос барометри ҳисобланган биржа савдоларида тадбиркорлик субъектлари фаол иштирок этаётир. Масалан, кичик тадбиркорлик субъектларининг жорий йил биринчи ярмида биржа савдолари орқали сотган маҳсулотлари ҳажми 1,9 баробар ошди.


далее...»»
06.10.2014 Уч киши ўрнига ишламоқчиман
Бир вақтда уч фирмада (уларнинг иккитасида ўриндошлик бўйича) ишласа бўладими?
далее...»»
06.10.2014 Савдо корхоналарига касаначилар қабул қилинмайди
Бундай тўпламдаги лавозим мажбуриятларига эга ходимларни касаначилар сифатида қабул қилиб, уларга зарур техник ускуналарни (компьютер, принтер, қоғоз, уяли телефон ва ҳоказо) топширса бўладими? Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман бўлими ушбу тоифани касаначилар тоифасига киритиш мумкин деяпти. Бироқ солиқ органлари аксинча фикрда.
далее...»»
06.10.2014 Воситачи энг катта ставкада тўлайди
Агар ташкилот йўл чипталарини сотишдан ҳақ тарзида даромадга эга бўлса, бироқ ана шу даромад доирасида таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш бўйича ва бошқа қўшимча хизматлар кўрсатса, у ЯСТни қандай ставкада тўлаши керак?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика