|
08.04.2014
Ишдан бўшаш ўрнига аризани қайтариб олди
Агар ишдан бўшатиш тўғрисидаги ариза журналда рўйхатдан ўтказиб бўлинган бўлса, ходим уни қайтариб олиши мумкинми? Бу ҳолда маъмурият нима қилиши мумкин ва керак? далее...»» |
|
31.03.2014
Ишда қолишга ҳақлиманми?
Мени ишга меҳнат шартномаси бўйича муддатсиз расмийлаштиришди. Бир оз вақт ўтгач мен билан тузилган меҳнат шартномасини қайта расмийлаштириб, мени болани парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган ходиманинг жойига ўтказишди. Энди ходима таътилдан қайтганидан кейин мени ишдан бўшатишлари мумкинми? далее...»» |
|
31.03.2014
Чиқиб кетиб, қайтмади
Ички меҳнат тартиби қоидаларига кўра корхонада иш куни – соат 9.00 дан 18.00 гача, тушлик – соат 13.00 дан 14.00 гача. Ходим тушликка чиқиб, узрли сабабсиз ишга қайтиб келмади. Прогул қилгани учун ишдан бўшатиш тарзида интизомий чора қўлласак бўладими? далее...»» |
|
31.03.2014
Иш вақти келишилади
Бухгалтер аёл боласини болалар боғчасидан олиши керак, аёл уни соат 17.00 да ишдан қўйиб юборишлари тўғрисида илтимос қилиб, ариза билан мурожаат қилди. Юрист ҳозирги вақтда хизмат сафарида. Буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? далее...»» |
|
31.03.2014
Таътилга чекловларсиз
Болани уч ёшга тўлгунча парваришлаш бўйича иш ҳақи сақланмай¬диган таътилдаман. Бу ишдан бўшаб, янги жойга ишга кирмоқчиман. Янги жойда болани парваришлаш бўйича таътилнинг қолган қисмини олиш имкониятим борми? Бунда бирор-бир чеклашлар мавжудми? далее...»» |
|
31.03.2014
Таҳсилдан кейин – ишга
Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртида таҳсил олаётган талабани агар у вилоятда прописка қилинган бўлса, ишга қабул қилиш мумкинми? далее...»» |
|
24.03.2014
Бир оғиз жумладан мутахассиснинг кимлиги маълум
Бўш иш жойи тўғрисидаги эълонни қандай қилиб тўғри тузиш мумкин? далее...»» |
|
25.02.2014
Ходим манфаатларини кўзлаб
Ходим корхонага ишга жойлашяпти. Бироқ меҳнат дафтарчасини йўқотиб қўйган. Мазкур вазиятда нима қилиш керак? Агар у ишлаган фирма тугатилиб кетган бўлса, ким дафтарчани тиклаши, дубликат олиши керак? Янги меҳнат дафтарчасини очса бўладими? далее...»» |
|
25.02.2014
Таътилга жадвал ёки келишувга кўра чиқилади
Агар ўз вақтида берилмаган бўлса, ўтган йиллар учун навбатдаги меҳнат таътилларини бериш тартиби қандай? Уларни икки ва ундан кўп йил ўтганидан кейин бериш мумкинми? Уларга ҳақ тўлаш тартиби қандай? далее...»» |
|
17.02.2014
Буйруқ нусхаси фақат ходим учун
Янги иш берувчи ишга тушаётган шахсдан аввалги иш жойидан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни келтиришни талаб қилиш ҳуқуқига эгами? далее...»» |
|
17.02.2014
Меҳнат дафтарчасини тузатамиз
Ходима эри билан ажрашиб, қизлик фамилиясини қайтарди. Унинг фамилияси устига яна чизиқ тортишим керакми ёки меҳнат дафтарчасига қистирма варақ очишим лозимми? далее...»» |
|
17.02.2014
Ярим йил ишлаш таътил олиш ҳуқуқини беради
Меҳнат кодексининг 141-моддаси қандай қўлланишига доир яна бир тушунтириш берсангиз. Агар ходим мазкур корхонада 6 ой ишлаган бўлса, биз унга дарҳол тўлиқ таътил (камида 15 иш куни) беришга мажбурмизми? Агар мажбур бўлсак, бу қайси қонун ҳужжатларида қайд этилган? далее...»» |
|
17.02.2014
Ўзаро фойдали мажбуриятлар
Корхонанинг эҳтиёжлари учун ходимлар турли ташкилотларда таълим оладилар. Бунинг учун якка тартибдаги шартномалар тузилади, уларга кўра ходим корхонада муайян вақт ишлаб бериш ёки ишдан бўшаган тақдирда корхона уни ўқитишга сарфлаган харажатларни қоплаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Корхона якка тартибдаги шартномалар тузиб, тўғри иш қиляптими? далее...»» |
|
27.01.2014
Раис учун шартнома
Конференцияда сайланган вилоят кенгашининг раиси билан меҳнат шартномаси тузиш керакми? Агар керак бўлса, уни ким тузиши керак – юқори турувчи ташкилотми ёки уни сайлаган органми? Бунда нимага асосланиш лозим? далее...»» |
|
27.01.2014
Иккови билан келишиш керак
Ходим билан меҳнат шартномаси болани 2 ёшга тўлгунча парвариш қилиш таътилида бўлган ходимнинг ишда йўқлиги вақтига тузилган. 2013 йил 20 декабрда вақтинчалик ходимни 23 декабрдан 27 декабргача хизмат сафарига юбориш тўғрисида буйруқ чиқарилди. Асосий ходим 23 декабрда 24 декабрдан ишга чиқиши тўғрисида маълум қилди. далее...»» |
|
27.01.2014
Яшаш гувоҳномаси асос ҳисобланади
Ишхонамизда текширув ўтказилди, унинг давомида менга Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.1995 йилдаги 408-сон қарорига мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига махсус рухсатномасиз ишлай олмаслигини маълум қилишди. Ҳозирги вақтда мен билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Бундай қарор қонунийми? далее...»» |
|
27.01.2014
Алмаштириш керак
Ходим корхонага 2010 йилдан ишга келган. 2008 йилда бошқа иш жойида унга эски намунадаги меҳнат дафтарчаси берилган. У меҳнат дафтарчасини алмаштириши керакми? Агар керак бўлса, у қандай тўлдирилади? далее...»» |
|
14.01.2014
Таътилга ҳақ олиш учун... Прокуратура ёки судга боринг
Мен 2013 йил 23 декабрдан таътилдаман, бироқ таътил пулини ҳали олмадим. Бундай ҳолатда нима қилиш керак? далее...»» |
|
08.01.2014
Кам ухлаганга кўпроқ тўланади
Ходим 5 кунлик иш ҳафтасида кунига 8 соатдан ишлайди. Ишининг ўзига хос хусусияти туфайли ойига 1 марта (ҳар ойнинг 31 ёки 30-кунидан кейинги ойнинг 1-кунига ўтар кечаси) тунги сменада ишлайди: кундузи соат 12 да кетади, сўнгра соат 20.00 дан 8.00 га қадар ишлайди. 1. Тунги сменадаги ишга қандай ҳақ тўланади? 2. Тунги вақтда ишлаганлик учун ҳақ тўлаш ўрнига ишланмайдиган кун (отгул) бериш мумкинми? далее...»» |
|
08.01.2014
Ишдан бўшатилгач – судга
Раҳбар ўз хоҳишимизга кўра ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзишимизни сўраб, барча зарур компенсация тўловлари тўланишини ваъда қилди. Мен ваъда қилингандек салмоқли тўлов олишга умид қилган эдим. Натижада фақат фойдаланилмаган таътил учун тўловни олдим. Ташкилот раҳбарининг ҳаракатлари қанчалик ноқонуний, бундай вазиятларда биз, ходимлар ўзимизни қандай тутишимиз керак? далее...»» |
