Norma.uz

Алмаштириш керак

«Норма маслаҳатчи» газетасининг 26.11.2013 йилдаги 47 (436)-сонида «Меҳнат дафтарчасининг ҳақиқийлигини текширинг» мақоласи чоп этилган эди. Ундан келиб чиқишича, ўз меҳнат фаолиятини 1996 йил 1 апрелдан кейин бошлаган ходимлар янги намунадаги меҳнат дафтарчаси тутишлари керак.

Ходим корхонага 2010 йилдан ишга келган. 2008 йилда бошқа иш жойида унга эски намунадаги меҳнат дафтарчаси берилган.

У меҳнат дафтарчасини алмаштириши керакми? Агар керак бўлса, у қандай тўлдирилади?

Т.Баландина,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Аввалги иш жойида ушбу масалага нотўғри ёндашганлар.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Рес­публикаси ҳудудида янги намунадаги меҳнат дафтарчалари қўл­ланяпти. Меҳнат кодекси жорий этилишига қадар, яъни 1.04.1996 йилгача берилган меҳнат дафтарчалари ҳақиқий ва янгиларига алмаштирилмайди (ВМнинг 6.07.1995 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчаларини жорий қилиш тўғрисида»ги 258-сон қарори 1-банди). Янги намунадаги меҳнат дафтарчалари 1996 йил 1 апрелдан кейин биринчи марта меҳнат шартномаларини тузган ходимларгагина берилади.

Ҳозирги вақтда ходим қайд этилган корхонада меҳнат дафтарчаси дубликатини расмийлаштириш керак.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг 26.02.2013 йилдаги 09/558-сон хатига кўра унинг бланкаси белгиланмаган тартибда харид қилинган меҳнат дафтарчаси ўрнига дубликатни расмийлаштиришни жуда қисқа муддатларда бажариш лозим, чунки меҳнат инспекцияси текширув чоғида иш берувчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига мувофиқ энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиши мумкин.

Меҳнат дафтарчасининг дубликати Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг IV бўлимида белги­ланган қоидаларга кўра тўлдирилади (Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Прочитано: 2834 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика